Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги Марказ маҳалласидаги истироҳат боғи тубдан реконструкция қилинди. Мазкур ишлар туман ҳокимлиги ва маҳаллий тадбиркорлар ҳамкорлигида амалга оширилди.

Реконструкция доирасида боғ тўлиқ янгиланди. Болалар учун хавфсиз ва қизиқарли аттракционлар ўрнатилди, ёшлар ҳамда кексалар учун қулай дам олиш бурчаклари ташкил этилди. Китобхонлар учун сояли ўриндиқлар, ёритилган йўлаклар ва тинч муҳит яратилди.

Аҳоли фикрича, бундай ҳордиқ масканлари нафақат дам олиш учун, балки маҳаллада ижтимоий бирликни мустаҳкамлаш, турли авлодлар ўртасида мулоқотни кучайтириш ва Ватанга муҳаббатни оширишда муҳим аҳамиятга эга.

***

Мирзаобод туманидаги 532-сонли ҳарбий қисмда “Жасорат мактаби” ҳарбий-ватанпарварлик ўқув-йиғини иштирокчиларининг бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Тадбирда Сирдарё вилоятида фаолият олиб бораётган 15 дан ортиқ ташкилот ва корхоналар, шунингдек, йирик иш берувчилар қатнашиб, 300 дан ортиқ бўш иш ўринларини таклиф қилди. Ёшлар қизиққан соҳалари бўйича иш берувчилар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиб, зарур маълумотларни олди.

***

Сирдарё вилоятида автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (АГТКШ) ва автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари (АЁҚШ) фаолиятида ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида амалий семинар ўтказилди.

Тадбир давомида АГТКШ ва АЁҚШларда ёнғин хавфсизлиги, техника хавфсизлиги ва технологик жараёнларда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тегишли ташкилотлар раҳбарларига тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, вилоят ФВБ ходимлари томонидан ушбу объектларни шаҳарсозлик нормалари ва меъёрий талабларга тўлиқ амал қилган ҳолда лойиҳалаш ва қуриш зарурлиги, уларнинг фаолияти давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиши шартлиги таъкидланди.

***

Оқолтин туманида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида “Аёллар дафтари”га киритилган 854 нафар ишсиз хотин-қизнинг бандлиги таъминланди. Тадбиркорликка қизиқиш билдирган 197 нафар хотин-қизга 3 миллиард 251 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди. “Сайхунобод” тажрибаси асосида 254 нафар хотин-қиз касб-ҳунар ва тадбиркорлик бўйича ўқитилди.
Бу ҳақда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Тадбирда ажримларни камайтириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва миграцияда бўлган хотин-қизлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. 

Ғулом Примов, Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда