Мирзаобод туманидаги ҳарбий қисм ҳудудида Сирдарё вилоятидаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган “Ватан таянчи” отрядлари аъзолари иштирокида “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақа иштирокчилари жисмоний тайёргарлик, тезкорлик, жамоавий ҳамжиҳатлик ва ватанпарварлик руҳидаги синовларда ўзаро куч синашди.

Бу каби тадбирлар ёшларда миллий ғоя, ҳарбий-мафкуравий билимлар, юртга муҳаббат ва масъулият ҳиссини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Мусобақа натижаларига кўра, 1-ўринга Сирдарё туманидан ташриф буюрган “Ватан таянчи” отрядлари аъзолари сазовор бўлган бўлса, 2-ўринни Мирзаобод тумани, 3-ўринни Гулистон тумани ёшлари қўлга киритишди.

Ғолиб деб топилган Сирдарё тумани ўқувчи-ёшлари эндиликда мазкур мусобақанинг Республика босқичида иштирок этиб, Сирдарё вилояти шарафини ҳимоя қилади.

***

Гулистон давлат университетида “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида “Адолат” социал-демократик партияси Гулистон шаҳар кенгаши ҳамкорлигида “Бўлажак кадрларни ҳалоллик вакцинаси билан эмлаш – давр талаби” мавзусида кенг қамровли тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида маърузачилар томонидан қайд этилганидек, коррупция ҳар қандай давлат ва жамият ривожига жиддий таҳдид солади. Бу иллат адолат тизимини емириб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказади, адолатга бўлган ишончни сусайтиради.

Маърузаларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар, Қонунчилик базаси, хусусан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Пора олиш ва бериш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги каби жиноятлар учун белгиланган жавобгарлик чоралари ҳақида айтиб ўтилди.

– Коррупцияга қарши курашиш фақат ҳуқуқий чоралар билан чекланмаслиги керак. У, аввало, онг, маданият ва тарбия масаласидир. Бугунги кунда бизнинг асосий вазифамиз – ёшларда ҳалоллик, адолатпарварлик, жавобгарлик ва виждонли фуқаролик позициясини шакллантиришдир, – дея таъкидлади “Адолат” СДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси Жамол Комилов.

– Гулистон давлат университетида ўтказилган ушбу тадбир талабалар учун шунчаки маъруза эмас, балки ҳаёт учун муҳим сабоқ бўлди. Ҳалол ва виждонли кадрларсиз давлатнинг барқарор ривожланиши мумкин эмас,– дейди вилоят адлия бошқармаси бош маслаҳатчиси Қ. Аҳмаджонов. 

***

Сирдарё вилоятида мактабгача таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида яна бир муҳим қадам ташланди. Сирдарё туманида олис қишлоқ ҳудудларида яшовчи болаларга таълим ва тарбия бериш ҳамда қулайлик яратиш мақсадида навбатдаги “Ақлвой” автобуси фойдаланишга топширилди. Оқолтин, Боёвут, Сардоба, Ховос туманларига келтирилган “Ақлвой” автобуслари билан ҳисоблаганда, улар сони 5 тага етди.

Мазкур автобуслар Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан харид қилинган бўлиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан вилоятга тақдим этилмоқда. Автобуслар махсус жиҳозланган, ўқув-тарбиявий машғулотлар ўтказишга мўлжалланган. Уларда китоблар, ўйин воситалари, ранг-баранг ўқув қуроллари ва бошқа ривожлантирувчи жиҳозлар мавжуд.

“Ақлвой” автобуслари нафақат транспорт воситаси, балки олис ҳудудларда яшовчи болалар учун замонавий таълим платформаси сифатида хизмат қилмоқда. Ушбу лойиҳа орқали мактабгача таълим соҳасида барча болаларга тенг имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– “Ақлвой” автобуслари мактабгача таълимни янада оммалаштиришга хизмат қилмоқда. Ушбу лойиҳа орқали олис ҳудудлардаги болалар ҳам замонавий таълимдан баҳраманд бўлиш имкониятига эга бўлаяпти, – дейди Сирдарё вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Наргиза Холбоева. 

***

Сирдарё вилоят Боёвут туманида 108 нафар ишсиз ва эҳтиёжманд хотин-қизга замонавий тикув машиналари бепул тарқатилди. Бу саъй-ҳаракатлар Президентимиз томонидан илгари сурилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида амалга оширилди.

Мазкур лойиҳа Рақамли технологиялар вазирлиги, туман ҳокимлиги, ИТ парк масъуллари ва маҳаллий ҳокимият органлари ҳамкорлигида йўлга қўйилди. Олиб борилган электрон хатлов натижаларига асосан эҳтиёжманд, ишсиз, лекин меҳнатга тайёр хотин-қизлар саралаб олинди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари, соҳа мутахассислари ҳамда мазкур хайриядан баҳраманд бўлган хотин-қизлар иштирок этди.

–Давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳа аёлларнинг иқтисодий ва ижтимоий фаоллигини оширишдаги катта қадам ҳисобланади. Замонавий тикув машиналарининг топширилиши аёлларга ўз уйларида иш олиб бориш, оила бўйича молиявий мустақилликка эришиш имкониятини беради, – дейди туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Меҳринисо Эшонхонова.

– Бизнинг меҳнат қилиш истагимиз бор эди, аммо имконият етишмасди. Энди эса ўз уйимизда иш бошлаш, фарзандларимизни боқиш ва оиламизга ёрдам бериш имконига эга бўлдик,– дейди боёвутлик Нилуфар Абдусаломова. 

***

Янгиер шаҳридаги Давлатобод маҳалласи ҳамда 1-,7- ва 9-сонли умумтаълим мактабларида замонавий технологиялар асосида фаолият юритувчи робототехника тўгараклари ўз ишини бошлади.

Ушбу ташаббус Сирдарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалига ташрифи чоғида билдирилган таклиф ва топшириқлар асосида амалга оширилди.

Энди болалар мактабдаги дарслардан ташқари вақтда роботлар яратиш, дастурлаш ва инновацион технологиялар билан танишиш имкониятига эга бўлади. Бу нафақат ёшларда техник кўникмаларни шакллантиради, балки уларнинг тафаккурини, ижодий ечим топиш қобилиятини ҳам ривожлантиради.

– Ёшларни илмий-техник фаолиятга жалб қилиш – бу уларни келажакнинг рақобатбардош мутахассисига айлантириш демак. Робототехника уларга нафақат билим, балки ўз кучига ишонч ҳам беради,–дейди робототехника соҳаси мутахассиси Даврон Турсунқулов. 

Вилоят раҳбариятининг бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлаши эса келажакда юртимиз учун билимли, креатив ва замонавий тафаккурга эга ёш авлодни тарбиялашда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади.

[gallery-22817]

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти хабарлари – қисқа сатрларда