Сирдарё вилояти “Тоза ҳудуд” корхонасига янги “Isuzu” келтирилди
Сирдарё вилоятини тоза ва обод ҳудудга айлантиришда вилоят “Тоза ҳудуд” Давлат унитар корхонасининг ҳиссаси катта.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Осиё тараққиёт банкининг маблағлари ҳисобидан Сирдарё вилоят “Тоза ҳудуд” ДУКга катта ҳажмли 8 дона янги “Isuzu” русумли махсус чиқинди ташувчи автотранспорт воситалари олиб келинди. Махсус автотранспорт воситалари олиб келингани чиқиндиларни ўз вақтида ташиш билан боғлиқ ишларни яхшилашга хизмат қилади.

– Ушбу автотранспорт воситалари аввалгиларига қараганда анча қулай, – дейди ҳайдовчи Баҳриддин Турсунқулов. – Транспортлар мавжуд талаблардан келиб чиққан ҳолда туман ва шаҳарларга тақсимланди.

– Техникалар олиб келингани ҳисобидан хизматлар сифати ошди, – дейди вилоят "Тоза ҳудуд" ДУК раҳбари Юсуф Саидбеков. – Шу билан бирга яна 16 та янги иш ўрни яратилди.
Шуҳрат Суяров, ЎзА