Хитой Халқ Республикаси қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари вазирлиги Коммунистик партия гуруҳи аъзоси Хуан Янь бошчилигидаги делегация Сирдарё вилоятида амалга оширилаётган пахта кластерлари ва қўшма корхоналар фаолияти билан танишди.

Делегация аъзолари дастлаб Боёвут туманида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Туман ҳокими Дилфуза Ўролова сўнгги йилларда икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик, амалга оширилган қўшма лойиҳалар, илғор агротехнологияларни жорий этиш ҳамда экспорт-импорт ҳажмининг ошгани хусусида батафсил маълумот берди.

Учрашувда келгусида пахта етиштириш ва қайта ишлаш соҳаларида қўшма корхоналар ташкил этиш, соҳада инновацион ёндашувларни кенг жорий этиш ва инвестиция лойиҳаларини янада кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Хитой делегацияси туман ҳокими ҳамроҳлигида Хитой инвестицияси асосида ташкил этилган “Боёвут Cotton Textile” корхонаси фаолияти билан танишди. Замонавий ускуналар билан жиҳозланган мазкур ишлаб чиқариш мажмуаси пахта хомашёсини қайта ишлаш ва ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотлари тайёрлашга ихтисослашган. Корхонада маҳаллий мутахассислар билан бирга хитойлик мутахассислар ҳам фаолият юритмоқда. Тайёрланаётган маҳсулотларнинг маълум қисми ички бозорда сотилаётган бўлса, қолгани Хитой, Россия, Туркия ва Эрон каби давлатларга экспорт қилинмоқда.

Делегация ишлаб чиқариш жараёнлари, меҳнат шароитлари ва келгусида корхона қувватини кенгайтириш имкониятлари билан танишди. Шунингдек, янги иш ўринлари яратиш ва маҳаллий кадрлар салоҳиятини ошириш юзасидан ҳам мулоқотлар олиб борилди. Шундан сўнг меҳмонлар У. Юсупов маҳалласида амалга оширилаётган, хитой агротехнологияси асосидаги пахта етиштириш лойиҳаси билан танишди. Хитойлик инвестор ташаббуси билан амалга оширилаётган ушбу лойиҳа доирасида 800 гектар майдонда плёнка остига қўш қатор қилиб экиш технологияси асосида юқори ҳосилдорликка эга Хитойнинг Жинкен1402 пахта навлари парваришланмоқда. Меҳмонларга агротехник тадбирлар, парвариш усуллари, маҳсулдорлик ва лойиҳанинг истиқболлари ҳақида маълумот берилди.

Сирдарё туманидаги “Пенг Шенг” агропарки Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлигида ташкил этилган. Мазкур инновацион марказда меҳмонлар замонавий қишлоқ хўжалиги технологиялари, маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш жараёнлари билан таништирилди. Агропаркда ўтказилган учрашувда Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи Фахриддин Кушаков ҳамда агропарк раҳбарияти иштирок этди.

Мазкур делегация ташрифи икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, соҳадаги инновацион ечимларни ҳаётга татбиқ этишда муҳим аҳамият касб этади. 

Ғ.Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё вилояти: агролойиҳалар самаралари