Бугун, 23 декабрь куни Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида шахмат бўйича 6 та жамоа иштирокида ўтаётган “Global Chess League” халқаро турнирининг ярим финал ва финал ўйинлари бўлиб ўтади.
Кеча ўтган сўнгги тур ўйинларида Жавоҳир Синдоров дона сураётган “Ganges Grandmasters” жамоаси Ҳикару Накамура сардорлигидаги “American Gambits” жамоаси билан рўбарў келди.

Мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ долларидан иборат турнирнинг ярим финал масаласига ойдинлик киритиладиган ҳал қилувчи баҳсда 12-3 ҳисобида “Ganges Grandmasters” жамоаси ғалаба қозонди. Жамоа сардорлари Ананд- Накамура ва етакчилар Синдоров-Раппорт ўртасидаги ўйинларда дуранг қайд этилган бўлса, қолган баҳсларда “Ganges Grandmasters” вакиллари устунликка эришди.

Ортда қолган ўйинлар сарҳисобига кўра, "Triveni Continental Kings” ва “Alpine SG Pipers” жамоалари 1 ва 2-ўринлар учун курашса, "Ganges Grandmasters” ва “PBG Alaskan Knights” жамоалари 3-ўринга даъвогарлик қилади.
Т.Рўзиев, ЎзА