Пойтахтимизда енгил атлетика бўйича “Silk Road to Tokyo” халқаро турнири юқори савияда ташкил этилди. Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг бронза даражасидаги ушбу нуфузли мусобақа жаҳон чемпионатига рейтинг очколарини тақдим этди. Унда дунёнинг 15 давлатидан 250 нафарга яқин енгил атлетикачилар ўзаро рақобатлашди.

Мусобақанинг сўнгги кунида 1500 метрга югуриш баҳсларида Дилшод Усмонов маррага иккинчи бўлиб етиб келган бўлса, Насима Мамирова аёллар ўртасида кучли учликдан жой олди. 

[gallery-24798]

Баландликка сакраш бўйича аёллар ўртасида Барнохон Сайфуллаева олтин, Александра Шаркаева бронза медаллари билан тақдирланди.

Турнирнинг босқон улоқтириш баҳсларида Зарина Носиржонова иккинчи, Суҳроб Хўжаев эса учинчи ўринни эгаллади. 

Найза улоқтириш беллашувларида Асадбек Муротов ҳамда Сарвар Исмоилов кумуш ва бронза медалини терма жамоамиз ҳисобига келтирди. Шунингдек, мусобақа давомида турли йўналишларда ўзбек атлетлари шоҳсупага кўтарилди.

Жавоҳир Тошхўжаев, Алимурод Мамадаминов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Silk Road to Tokyo” халқаро турнирида вакилларимиз муносиб иштирок этди