Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги эркаклар кийими савдоси билан шуғулланувчи "ХОN BOZOR" савдо дўконида Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан назорат хариди ўтказилди.

Текширув жараёнида Хитойда ишлаб чиқарилган HOOP бренди остидаги эркаклар футболкаси аккредитациядан ўтган синов лабораторияси томонидан кўриб чиқилди. Натижада, ушбу маҳсулот техник регламент талабларига жавоб бермаслиги аниқланди.

Салбий оқибатлари: истеъмолчига иқтисодий зарар етказиши мумкин, аллергик касалликлар ва тери яллиғланишига сабаб бўлиши эҳтимоли бор. Савдо нуқтаси обрўсига путур етказиб, мижозлар ишончини пасайтиради.

Ҳамроз Баянов,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифатсиз футболка саломатликка хавф туғдиради