ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз шаҳрида фаолият олиб бораётган “Black plast” МЧЖ полиэтилен қувурлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бугунги кунда корхона маҳсулотлари ички бозорда сифати ва пишиқлиги билан харидоргир. 

[gallery-25158]

Корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнида замонавий технологиялардан фойдаланилаётгани туфайли маҳсулотлар нафақат маҳаллий истеъмолчилар, балки қўшни давлатлар бозорлари учун ҳам рақобатбардош ҳисобланади. Шу боисдан “Black plast” жамоаси яқин йилларда полиэтилен қувурларини қўшни Афғонистон Республикасига экспорт қилишни режалаштирган. Бу нафақат корхона фаолиятини кенгайтириш, балки мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади. 

Бугунги кунда корхонада йигирмага яқин ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Уларнинг ҳар бири ишлаб чиқариш жараёнининг сифатли ва барқарор кечишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ишчиларга яратилган шароитлар, жамоанинг аҳил меҳнати ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга бўлган масъулияти корхонани янада ривожланишга ундамоқда.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА 

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сифатли маҳсулот ҳамиша харидоргир