Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан туман ҳудудида чорвачилик соҳасидаги амалга оширилаётган ишлар билан кенг жамоатчиликни яқиндан таништириш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.

Тадбир иштирокчилари чорвачилик соҳасидаги илғор тажрибалар, аҳолини гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш,  чорва молларини турли касалликлардан ҳимоялаш, озуқа-ем тайёрлаш, соғлом наслни шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Туман ҳудудида чорвачилик йўналишида жами 33 та,  шундан 18 таси қорамол, 2 таси эчкичилик, 6 таси паррандачилик, 1 таси қуёнчилик ҳамда 6 таси балиқчилик йўналишидаги фермер хўжалиги фаолият юритмоқда.

“Қорабойли” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган чорвачилик йўналишида фаолият юритаётган  "Бегжапли Бексултан чорва" фермер хўжалигига 2021 йилда Германия давлатидан  63 бош “Голштин” зотли қорамол олиб келинганди. Бугунги кунда  улар 74 бошга етказилди. Айни пайтда моллардан кунига 18 литр, бир ойда эса 10 тоннага яқин сут  олинмоқда.  Нукус шаҳрида ташкил этилаётган ярмаркада эса гўшт ва сут маҳсулотлари аҳолига  арзон нархларда сотилмоқда.

[gallery-23950]

Шуманай тумани “Момий” овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Тўрахон Молдағалиев кўп йилдан буён туя боқади.  Туялардан олинадиган табиий сут юқори сифатли бўлиб, соғломлаштирувчи ва шифобахш хусусиятлари билан маҳаллий аҳолининг кундалик эҳтиёжини қондиришда муҳим ўрин тутмоқда. Бу фаолият оила учун асосий даромад манбаи бўлиши билан бирга, қишлоқ жойларда туячиликни ривожлантириш бўйича ёш фермерларга намуна ҳисобланади.

Медиа-тур давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари ушбу хонадонга ташриф буюриб, туячилик билан яқиндан танишди ва зарур маълумотларга эга бўлишди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Dl-3m_EdFgg" title="Shumanayda chorvachilik sohasiga e’tibor qanday?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат, видео), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шуманайда чорвачилик соҳасига эътибор қандай? (видео)