Шуҳрат Расул: АҚШнинг Марказий Осиё бўйича сиёсатида янги босқич (+видео)
“Дунёга назар плюс” подкасти
Сўнгги йилларда Марказий Осиё минтақаси жаҳон сиёсий харитасида стратегик аҳамиятга эга геосиёсий макон сифатида эътибор марказига чиқди. Минтақамиз нафақат бой табиий ресурслари ва транзит салоҳияти, балки хавфсизлик, иқтисодий ҳамкорлик ҳамда барқарорлик нуқтаи назаридан ҳам муҳим ҳудуд ҳисобланади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/DNShL068XKM" title="Shuhrat Rasul: AQShning Markaziy Osiyo bo`yicha siyosatida yangi bosqich" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Экспертлар фикрича, сўнгги йилларда Қўшма Штатлар Марказий Осиё билан боғлиқ сиёсий, иқтисодий ва хавфсизликка оид манфаатларини фаол илгари сура бошлади. Хусусан, минтақа билан иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва терроризмга қарши курашда стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Маълумки, шу кунларда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Вашингтон шаҳрида бўлиб турибди.
Ўзбекистон етакчиси ташриф доирасида ўзига ажратилган қароргоҳда АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзолари Билл Хайзенга, Кэрол Миллер ва Сидни Камлагер-Дав ҳамда АҚШ Сенатидаги Марказий Осиё бўйича кокуснинг ҳамраиси, сенатор Стив Дэйнсни қабул қилди.
Ўтказилган учрашувларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, томонларни қизиқтирган долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Президентимиз АҚШ раҳбари Дональд Трамп билан учрашади ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг “С5+1” форматидаги саммитида иштирок этди.
- Ҳозирги вазиятда АҚШнинг Марказий Осиёга бўлган ташқи сиёсий стратегияси қай йўналишда?
- АҚШ “C5+1” форматига ўхшаш бошқа давлатлар билан ҳам шундай ҳамкорликка эгами?
- Ўзбекистоннинг АҚШ фуқаролари учун қўллаётган 30 кунлик визасиз режими Америка инвесторлари учун қандай янги имкониятлар тақдим этади?
- ЮНЕСКО 43-сессиясининг Самарқандда ўтказилиши тузилма учун қандай геосиёсий ва маданий аҳамиятга эга?
- Ушбу анжуманда қабул қилинган қарорлар кейинги 5 йилда глобал маданий мерос сиёсатига қандай таъсир кўрсатади?
- Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлса, яқин истиқболда мамлакатимиз иқтисодий тараққиёти қай даражада юқорилайди?
ЎзА шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида “Дунёга назар плюс” янги подкаст лойиҳаси орқали халқаро иқтисодчи, сиёсатшунос Шуҳрат Расулни студияга таклиф этди.
Суҳбатни ЎзАнинг “YouTube” каналида кўришингиз мумкин.
Ўткир Алимов,
Дилшод Ҳакимов,
Ойбек Давронов (видеомуҳандис),
ЎзА