8-март – Халқаро хотин-қизлар куни байрамида тахминан 400 миллион донадан ортиқ гул харид қилинар экан. Ушбу табиат инъоми меҳр-муҳаббат, эътибор ва гўзаллик рамзидир. Ўзбекистонда ҳам байрам арафасида гуллар импорти бир мунча ортади. Турли навдаги ўсимликлар асосан Италия, Туркия ва Хитой каби давлатлардан импорт қилинади. Уларнинг фитосанитар назорати ҳам муҳимдир.

Шу кунларда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Марказий фитосанитария лабораториясида иш қизғин. Деярли ҳар куни 600 тага яқин намуна экспертиза учун олиб келинади. Уларнинг ярмини хонаки гуллар ва гулдаста тайёрлаш учун бошқа турдаги ўсимликлар ташкил этади. 

Гуллар импортида фитосанитар хавфсизликка бежизга эътибор қаратилмайди. Сабаби ўсимликлар орасида замбуруғлар, бактериологик ва вирусли касалликлар ҳамда бегона ўтлар ташувчиси бўлиши мумкин. Шу боис нафақат гуллар, уларнинг барглари ва илдизлари, хаттоки тупроқ ҳам текширувдан ўтказилади. 

Асосан гулдасталар тайёрлаш учун олиб кириладиган гуллар фитосанитар хавфи паст маҳсулот ҳисоблангани учун уларнинг кўриги лабораторияда амалга оширилмайди. Бундай маҳсулотнинг назорати тахминан 15 дақиқа давом этиб, карантин инспектори томонидан хулоса берилади. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/zYMyhog3GPc" title="Shu kunlarda gullar importi bir muncha oshgan" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шу кунларда гуллар импорти бир мунча ошган (+видео)