Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мамлакатимиздаги энг йирик ва стратегик аҳамиятга эга корхоналардан бири ҳисобланади. Корхона 1980 йил 2 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида ташкил этилган.

Бунга 1974 йилда очилган Шўртан газ конидаги №1 қудуқдан биринчи газ қазиб олиниши асос бўлиб хизмат қилган. 1980 йилдан бошлаб бошқарма саноат миқёсида ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ва бугунги кунда мамлакатимиздаги энг йирик газ конларидан бирига айланган.  

Жорий йилнинг ноябрь ойида бошқарма ташкил қилинганига 45 йил тўлди. Ушбу сана муносабати билан корхонада тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.  

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими М.Азимов ва бошқалар корхона жамоасини самимий табриклади.  

Таъкидлаш лозимки, корхонанинг газ ва газконденсатини қазиб олиш чуқурлиги 2700-3500 метрни ташкил этиб, таркибидаги конлар сони 14 тага етган. Йиллик қазиб чиқариш ҳажми тахминан 8 миллиард метр куб табиий газ ва 400 минг тонна газ конденсати ташкил қилади. Бундай натижага эришиш учун бошқарма ва унинг тизимидаги конларда 3 минг 800 нафарга яқин ишчи-ходимлар меҳнат қилмоқда.  

[gallery-26141]

– Бугунги кунда корхонамиз ва унинг тизимидаги станциялар конлардан газ қазиб олиш, уни қайта ишлаш ва аҳолига етказиб бериш билан шуғулланади, – дейди бошқарма бош муҳандиси Элдор Дўстмуродов. – Асосий ишлаб чиқараётган маҳсулотларимиз табиий газ, газ конденсати, суюлтирилган газ (пропан-бутан аралашмаси), олтингугурт ва техник кислород. Сўнгги йилларда бошқармада кенг кўламли модернизация ишлари амалга оширилди. Янги сиқув компрессор станциялари, газни тайёрлаш ва тозалаш қурилмалари ишга туширилди. Энергия тежамкор технологиялар, автоматлаштирилган назорат тизимлари ҳамда рақамли мониторинг дастурлари жорий этилди. Бундан ташқари газ таркибидаги олтингугурт моддасини ажратиб олиш вазифасини бажарувчи 1980 йилда ишга туширилган қурилмалар эскиргани боис маҳаллийлаштириш дастури доирасида юртимизда ишлаб чиқарилаётган қурилмаларга алмаштирилиши мақсад қилинган. Ушбу қурилмалардан жорий йилда 8 дона, кейинги йилда эса 16 донаси олиб келинади. Илгари бу каби қурилмалар четдан катта маблағ эвазига импорт қилинган.  

Тантанали тадбир доирасида корхонада узоқ йиллар меҳнат қилган фахрийлар, бугунги кунда намунали фаолият юритаётган фаол ходимлардан бир гуруҳи юбилей сана муносабати билан тақдирланди.

Шундан сўнг бошқарма тарихи экс эттирилган музей фаолияти билан яқиндан танишилди.  

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига – 45 йил