Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманидаги автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди.
Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, бугун соат 12:58 да Шўрчи туманидаги Оққўрғон маҳалласи Жарқишлоқ қишлоғи ҳудудида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида ёқилғи ташувчи автоцистернадан ёқилғи сақлаш резервуарига ёқилғи тўкиш вақтида технологик жараён бузилиши натижасида чақнаш рўй бериб, ёнғин келиб чиққан.
Ҳодиса жойига 8 та ёнғин-қутқарув экипаж соат 13:07 да етиб бориб, соат 13:08 да ёнғин қуршаб олинган, Соат 13:16 да ўчирилган.
Айни пайтда чақнаш сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири