
Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги ва Спорт вазирлиги “Шижоат ва ғайрат” ҳарбий-спорт мусобақасини ташкил этиш тўғрисида қўшма қарор қабул қилганди. Шунга биноан @YoshlarRegbot платформаси яратилди.
Бухоро вилояти Вобкент туманида 70 минг нафардан зиёд ёшлар бор. Туманда ушбу мусобақага қатнашиш истагини билдирган 1196 нафар ёш рўйхатдан ўтди.


Ҳар бир маҳалладан ташриф буюрган 18-22 ёшли саккиз нафар йигит ва икки нафар қиз бир жамоа бўлиб олтита шарт бўйича вилоят босқичига йўлланма олиш учун курашди.
Ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири