Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида Хитой Халқ Республикаси раислигида Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг XX йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон, Хитой, Россия, Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон давлатлари  делегациялари иштирок этмоқда.   

Йиғилишда ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкор-мамлакатлар – Озарбайжон ва Туркия Олий судлари раислари, ШҲТ котибияти ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси вакиллари ҳам қатнашмоқда.   

Тадбир давомида ШҲТга аъзо давлатлар Олий судларининг қонун устуворлиги, фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида ҳамкорлигини янада фаоллаштиришга қаратилган қатор долзарб масалалар кўриб чиқилади. 

Ўзбекистон Республикаси делегациясига Олий суд раиси Бахтиёр Исломов бошчилик қилмоқда. 

*** 

Хитойга ташриф доирасида Олий суд раиси Бахтиёр Исломов ХХР Олий халқ суди раиси Чжан Цзюнь билан учрашди. 

Томонлар суд-ҳуқуқ соҳасида самарали идоралараро ҳамкорлик учун мавжуд салоҳият ва имкониятлар яратилганига  алоҳида эътибор бериб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашди. Хусусан, судларнинг ихтисослашуви, суд тизимида замонавий ахборот технологиялари ва инновацион усулларни жорий қилиш ва шу каби бошқа долзарб масалалар муҳокама этилди. 

*** 

Тожикистон  Олий суди раиси Рустам Мирзозода билан  учрашувда икки мамлакат олий суд органлари ўртасидаги ўзаро ҳуқуқий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. 2018 йилда Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолангани, айни пайтда мазкур ҳужжат икки мамлакат суд ҳокимияти олий органлари ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро англашувнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатлар самарадорлигини оширишга хизмат қилиб келаётгани қайд этилди.  

    *** 

Эрон Ислом Республикаси Суд ҳокимияти раҳбари Ғулом Ҳусайн Муҳсиний Эжеий билан учрашувда икки мамлакат суд идоралари ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, алоқаларни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилинди. Томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раислари йиғилиши бўлиб ўтмоқда