Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида жорий йил 31 августдан – 1 сентябрга қадар бўлиб ўтиши режалаштирилаётган ШҲТнинг 2025 йилги саммитига тайёргарлик қизғин кечмоқда.
Хитой Халқаро матбуот маркази томонидан ташкил этилган 2025 йилги таълим лойиҳасида иштирокчилар Тяньцзин шаҳрида, сунъий кўл соҳилидаги боғ яқинида жойлашган медиа марказга ташриф буюрди ва жараёнлар билан яқиндан танишди.
Қайд этиш лозимки, Мэйцзян маркази (Meijiang Center) кўргазмалар, форумлар ва халқаро тадбирлар учун махсус қурилган. Марказ Хитойнинг Шимолий-Шарқий Осиё билан савдо ва маданий алоқаларини ривожлантиришда муҳим ҳисобланади.
Ҳозирда Марказ журналистлар ва иштирокчилар учун барча шароитлар билан таъминланган. Оммавий ахборот воситалари учун очиқ ишчи зонада 492 та ишчи ўрин ажратилган.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА
Хитой, Тяньцзин