ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти қошида фаолияти йўлга қўйилган цемент заводи воҳада қурилиш саноатини замон талаблари даражасида ривожлантириш, замонавий қурилиш материалларини кўпайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
[gallery-6084]
Технологик қисми туркиялик ҳамкорлар “DAL Teknik Makina Ticaret ve Sanayi A. Ş.” фирмаси томонидан амалга оширилган мазкур заводнинг Шеробод туманида бунёд этилишининг ўзига хос сабаби бор. Яъни, 708 миллион тонна цемент хомашёси, шу жумладан, 530 миллион тонна оҳактош ва 178 миллион тонна тупроқ (глина) мавжуд энг йирик конлар айнан шу ҳудудда жойлашган.
Қиймати 212,8 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши натижасида бу ерда йилига 1,5 миллион тонна юқори сифатли портландцемент ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шу билан бирга, 1200 нафар аҳоли доимий иш билан таъминланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ, ЎзА