“Ҳалима бирон шеърида бировга ўхшамади. Эргашганлиги рост, аммо ўхшаши йўқ. Жумлаларида қиличнинг шувиллаши, дарёнинг, айнан она Сирдарёнинг шовуллаши эшитилиб туради”.

Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиевага ана шундан таъриф беради.

Бугун 17 май шоира таваллуд топган кун.Ҳаёт бўлганида 77 ёшга кирарди.Шу муносабат билан Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги Ижод мактабида тантанали анжуман бўлиб ўтди.Унда пойтахтдан ташриф буюрган бир гуруҳ шоир ва ёзувчилар, адабиётшунослар,санъаткорлар, шоиранинг оила аъзолари, яқинлари, мухлислари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Дастлаб шоира ҳайкали пойига гуллар қўйилиб, ҳурмат бажо келтирилди. Мактабда ташкил қилинган музей экспонатларининг ҳар бири иштирокчиларга шоира нафасини эслатди. Ундаги қўлёзмалар ҳар бир шеърнинг қандай дунёга келганлигидан ҳикоя қилиб турибди. Шоира ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ қизиқарли маълумотлар, ҳужжатлар, суратлар, шоиранинг рамзий ижодхонасидаги буюмлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди. 

Тантана Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида давом этди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Шоҳрух Исакулов тадбирни очиб берди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид Ҳалима Худойбердиеванинг бетакрор ижоди ҳақида гапираркан шундай деди:

--Бугун Ҳалима Худойбердиева таваллудининг 77 йиллигини нишонлаш учун жамландик. 7 сонида ҳикмат бор. Бу заминдан Тўра Сулаймон, Ҳалима Худойбердиева каби буюк ижодкорлар, шоирлар етишиб чиққан. Бу ерга келганимизда шоиранинг руҳини, нафасини ҳис этамиз. Ҳозиргина биз Ҳалима опа номи билан аталган мактабда бўлдик. У ерда ўқиётган ёшларга ҳавасимиз келди. Агар имкони бўлса, ҳамма нарсадан воз кечиб, ушбу томошагоҳни тўлдириб ўтирган ўқувчиларнинг ўрнида бўлишга рози бўлардим. Бу ёшлар Янги Ўзбекистоннинг келажагини яратишади. Уларнинг орасидан келгусида кўплаб Ҳалималар етишиб чиқишига ишонамиз. Ҳалима опа ўзбекнинг мард, Алпомиш шоираси эди. 

Сирожиддин Саййид ўзининг “Сирдарёда уйғониш” деб номланган шеърини ўқиб берди. Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Салим Ашурлар халқ шоираси хотираси билан боғлиқ воқеаларга тўхталдилар. 

- Чин ижодкорнинг иккита умри бўлади, - деди адабиётшунос олим, педагогика фанлари доктори, профессор Қозоқбой Йўлдош. - Бири ҳаётлигида, иккинчиси у ёруғ дунёни тарк этганидан сўнг бошланади. Халқимизнинг суюкли шоираси Ҳалима Худойбердиеванинг иккинчи умри мана шундай давраларда, мухлислар, шогирдлар қалбида, хотирасида давом этмоқда. Ҳалима ўзбекнинг туғма аслзода қизи, беназир шоираси эди ва шундай бўлиб қолади. Унинг нафақат шеърияти, гап-сўзлари, муомаласи, салобати, бутун борлиғи чин маънода аслзодаларга хос эди. У шеърларида инсон руҳияти, аёл қалби кечинмалари манзарасини, юрак дардини чизарди. Шоира юрагида йўлбарс ўкириб, сиртдан жилмайиб турган ўзбек аёлининг поэтик сиймосини яратди. Бу оловли шеъриятнинг туғёнлари, тафти ҳали неча юз йиллар яшайди. Менинг бир таклифим бор. Шоирани фақат туғилган кунида эмас, ҳар куни эслайлик, йўқлайлик. Таниқли ижодкорлар, шоирлар бу қутлуғ заминга, ижод мактабига тез-тез келиб, маҳорат дарслари ўтишса, ўқувчилар билан мушоиралар ўтказишса, Ҳалима опанинг шеърларини уларнинг тилидан тинглашса, айни муддао бўларди.

Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюнова шоира сўзи билан айтиладиган қўшиқлардан куйлаб берди. Сўнгра ижод мактаби ўқувчилари ижросида “Мозийга қайтиб” номли адабий-бадиий композиция намойиш этилди. Саҳнада Тўмарис даъвати, Сароймулкхоним (Бибихоним) садоқати, Нодирабегим матонати ва бошқа ўзбекнинг доно, фозила аёлларининг хислатлари акс этди. Бу лавҳалар Ҳалима опанинг ўтли шеърларига уланди. Шоиранинг болалиги ва ёшлиги акс этган лавҳалар барчада ҳаяжон уйғотди. Қизалоқ тунда осмон тўла юлдузларни томоша қиларкан, энг ёруғ юлдуз бўлиб порлашни, шеърлар битишни, келажакда шоира бўлишни орзу қилади. Онажони унинг орзулари ушалиши учун дуолар қилади. Орзулар оғушидаги Ҳалимани гўё фаришталар қуршаб олиб, адабиёт оламига етаклаб кетишади. Ҳалиманинг орзулари ушалди. Билимга чанқоқлик, шеъриятга ошнолик, қадим ўзбек эли қадриятлари, аёл қалби дардларини куйлаш уни юксакларга кўтарди. Ҳалима болалигидаги орзуси каби шеърият осмонида юлдуз каби чақнади.

Ўзбекистон давлат филармонияси қошидаги дуторчи қизлар ансамбли, Юнус Ражабий номидаги Республика “Мақом” ансамбли хонандаларининг чиқишлари барчага манзур бўлди. 

Шуҳрат Суяров, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Шеърларида Сирдарёнинг шовуллаши эшитилиб туради”