Йўлдош Эшбек 1950 йил 1 сентябрда Самарқанд вилояти, Иштихон туманида таваллуд топган. ТошДУнинг филология факультетини тугатган (1977). Дастлабки шеърлар тўплами — «Соғиниб яшайман» (1981). «Юксак дарахтлар» (1985), «Мовий турналар» (1987), «Яхшиликка қарайман» (1988), «Дарахтлар эртаги» (1989), «Ҳаёт чечаги» (1990), «Мангу масофа» (1991) каби шеърий тўпламлари нашр этилган.

Имом Ғаззолийнинг «Эй фарзанд», Аҳмад Лутфийнинг «Ўгай она», «Ҳазрати Али», Фотима Темурнинг «Кўнгил дўстлари» («Тазкират ул-авлиё»), Амина Шанк ўғлининг «Виждон азоби»ни ҳамда Ўлжас Сулаймон («Сопол китоб») ва бошқа адибларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган. «Шуҳрат» медали билан тақдирланган (1998).

ҚАЙДАСАН    

 

Бошимдан имтиҳон кетмас  

Ерман ҳеч тумтайган бир осмон кетмас  

 

Сен-ла қийноқ тунлар ҳурлик эди бир  

қийнаб юборар тонг ҳеч осон кетмас  

 

Йўқсанки бу саҳар ичра заҳар бор  

Нафас олмоқда ҳам бу ҳижрон кетмас  

 

Ортида очилар бир гул деразам  

Очилмоқда унга ҳеч имкон кетмас  

 

Очилса очилмас унга бир осмон  

Менки қон айладим ундан қон кетмас  

 

Ёғишлар кўксига энди мадормас  

балки гул хуш мендан мутлақ жон кетмас  

 

Йўлдош Эшбекни кўр бахтли кўринур  

Чексиз ҳижронидан ҳеч бир он кетмас.  

   

САРАТОН    

 

Ёнмоқда ёнмоқда одам  

Ёнмоқда саҳрода қуруқ ҳам ҳўл ҳам  

Олам ғамга ўхшар оламга алам  

Оролга ўхшайди ахир бу кўл ҳам  

 

Бу кўл ҳам оламга айтар дардини  

Мовий тўлқинлари ҳаяжонидир  

Тозалаб қўйгудек чангу гардини  

Саҳрога бахшида фидо жонидир  

Оролга ўхшайди ахир бу кўл ҳам  

Ҳар ёни қоқ тупроқ қаттиқ тупроқдир  

Оролга ўхшайди қуршайди чўл ҳам  

Сўнг тоғлар қуршайди гарчи титроқдир  

 

Ёрдам беролмайди буюк чўққилар  

Ҳаяжон шамоли титратар кўлни  

Хаси йўқ роҳатнинг инграб ўқидан  

Ҳеч бўлмас оромнинг армони тўлди  

 

Ўзингни менгзадинг кўлга эй ўғлон  

Гар қаттиқ қирғоғи кўлнинг кўп ғози  

Сенинг томирингда денгиздан туғён  

Соҳилнинг тош қотган йўқми парвози  

 

Соҳилнинг ишқ ўти ёндирган кўксинг  

Ва кўксин бу ўтга доимо қафас    

Хоҳ йиғла хоҳ куйла хоҳ ён хоҳ ўксин  

Ёқ синдир аланга сенга нафасдир  

 

Шубҳасиз каззоблар сени ўлдирар  

Шубҳасиз ўлдирар томошабинлар  

Сенинг қадаҳингни бахтга тўлдирар  

У заҳарки яшаш оғу алҳазар!  

 

Оғу керак экан уйғонмоқ учун  

Ўлим учун фақат бахт экан зарур  

Сен кўл бўл саҳрони уйғотмоқ учун  

Агар саҳро бўлсанг бўлмоқ учун ҳур!  

 ОСМОН    

Ойга торлик қилаётгандек  

Чироғин ой секин илаётгандек  

Нури кириб келиб кўнгулга майин  

Кўкдан кенг кўнгулни силаётгандек  

 

Тилаётгандек хуш хушликни тайин  

Наво тилаётгандек ҳусни ҳузн найин  

Бундай гўзалликка сабр айла кўнгул  

Қўй десам сабрингга эмасмен мойил  

 

Дарз кетган осмондек ёрилган сайин  

Симирсанг чизилган сайин нур майин  

Дарз кетиб синмасанг эмасмен ризо  

Термасам синиғинг учларга майин  

 

Эзгу орзуингда қалбингда ватан  

Ширин сўзингдаю лабингда ватан  

Бўлинган ойингда қутлуғ пойингда  

Ул чашму сойингда жойингда ватан  

Чашму селобингдан минглаб малоик  

жаҳонки мустағрақ ватанга лойиқ  

 

Ойда ой йўқ осмонда осмон  

Ерда ер йўқ ватанда ватан  

Ой билан осмон йўқ дунёда ватан  

Биз юлиб кетгаймиз бўлса дафъатан  

Биз олиб ўтгаймиз элтгаймиз омон  

Гар бўлса бул томон азалдан ёмон  

Кетгаймиз ул томон ватан етгаймиз!

Йўлдош Эшбек

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шеърият

Йўлдош Эшбек 1950 йил 1 сентябрда Самарқанд вилояти, Иштихон туманида таваллуд топган. ТошДУнинг филология факультетини тугатган (1977). Дастлабки шеърлар тўплами — «Соғиниб яшайман» (1981). «Юксак дарахтлар» (1985), «Мовий турналар» (1987), «Яхшиликка қарайман» (1988), «Дарахтлар эртаги» (1989), «Ҳаёт чечаги» (1990), «Мангу масофа» (1991) каби шеърий тўпламлари нашр этилган.

Имом Ғаззолийнинг «Эй фарзанд», Аҳмад Лутфийнинг «Ўгай она», «Ҳазрати Али», Фотима Темурнинг «Кўнгил дўстлари» («Тазкират ул-авлиё»), Амина Шанк ўғлининг «Виждон азоби»ни ҳамда Ўлжас Сулаймон («Сопол китоб») ва бошқа адибларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган. «Шуҳрат» медали билан тақдирланган (1998).

ҚАЙДАСАН    

 

Бошимдан имтиҳон кетмас  

Ерман ҳеч тумтайган бир осмон кетмас  

 

Сен-ла қийноқ тунлар ҳурлик эди бир  

қийнаб юборар тонг ҳеч осон кетмас  

 

Йўқсанки бу саҳар ичра заҳар бор  

Нафас олмоқда ҳам бу ҳижрон кетмас  

 

Ортида очилар бир гул деразам  

Очилмоқда унга ҳеч имкон кетмас  

 

Очилса очилмас унга бир осмон  

Менки қон айладим ундан қон кетмас  

 

Ёғишлар кўксига энди мадормас  

балки гул хуш мендан мутлақ жон кетмас  

 

Йўлдош Эшбекни кўр бахтли кўринур  

Чексиз ҳижронидан ҳеч бир он кетмас.  

   

САРАТОН    

 

Ёнмоқда ёнмоқда одам  

Ёнмоқда саҳрода қуруқ ҳам ҳўл ҳам  

Олам ғамга ўхшар оламга алам  

Оролга ўхшайди ахир бу кўл ҳам  

 

Бу кўл ҳам оламга айтар дардини  

Мовий тўлқинлари ҳаяжонидир  

Тозалаб қўйгудек чангу гардини  

Саҳрога бахшида фидо жонидир  

Оролга ўхшайди ахир бу кўл ҳам  

Ҳар ёни қоқ тупроқ қаттиқ тупроқдир  

Оролга ўхшайди қуршайди чўл ҳам  

Сўнг тоғлар қуршайди гарчи титроқдир  

 

Ёрдам беролмайди буюк чўққилар  

Ҳаяжон шамоли титратар кўлни  

Хаси йўқ роҳатнинг инграб ўқидан  

Ҳеч бўлмас оромнинг армони тўлди  

 

Ўзингни менгзадинг кўлга эй ўғлон  

Гар қаттиқ қирғоғи кўлнинг кўп ғози  

Сенинг томирингда денгиздан туғён  

Соҳилнинг тош қотган йўқми парвози  

 

Соҳилнинг ишқ ўти ёндирган кўксинг  

Ва кўксин бу ўтга доимо қафас    

Хоҳ йиғла хоҳ куйла хоҳ ён хоҳ ўксин  

Ёқ синдир аланга сенга нафасдир  

 

Шубҳасиз каззоблар сени ўлдирар  

Шубҳасиз ўлдирар томошабинлар  

Сенинг қадаҳингни бахтга тўлдирар  

У заҳарки яшаш оғу алҳазар!  

 

Оғу керак экан уйғонмоқ учун  

Ўлим учун фақат бахт экан зарур  

Сен кўл бўл саҳрони уйғотмоқ учун  

Агар саҳро бўлсанг бўлмоқ учун ҳур!  

 ОСМОН    

Ойга торлик қилаётгандек  

Чироғин ой секин илаётгандек  

Нури кириб келиб кўнгулга майин  

Кўкдан кенг кўнгулни силаётгандек  

 

Тилаётгандек хуш хушликни тайин  

Наво тилаётгандек ҳусни ҳузн найин  

Бундай гўзалликка сабр айла кўнгул  

Қўй десам сабрингга эмасмен мойил  

 

Дарз кетган осмондек ёрилган сайин  

Симирсанг чизилган сайин нур майин  

Дарз кетиб синмасанг эмасмен ризо  

Термасам синиғинг учларга майин  

 

Эзгу орзуингда қалбингда ватан  

Ширин сўзингдаю лабингда ватан  

Бўлинган ойингда қутлуғ пойингда  

Ул чашму сойингда жойингда ватан  

Чашму селобингдан минглаб малоик  

жаҳонки мустағрақ ватанга лойиқ  

 

Ойда ой йўқ осмонда осмон  

Ерда ер йўқ ватанда ватан  

Ой билан осмон йўқ дунёда ватан  

Биз юлиб кетгаймиз бўлса дафъатан  

Биз олиб ўтгаймиз элтгаймиз омон  

Гар бўлса бул томон азалдан ёмон  

Кетгаймиз ул томон ватан етгаймиз!

Йўлдош Эшбек