Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ижодига бағишланган "Э ВОҲ" анъанавий ижодий фестивали бўлиб ўтди.

Ушбу адабиёт ва маънавият байрами UZREPORT TV ва FTV телеканаллари томонидан Тошкент вилояти ҳокимлиги, Туронбанк, Green Hills Resort дам олиш маскани ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мамлакатимизда кечаётган маърифий янгиланиш жараёнларида миллий адабиётимиз равнақига улкан ҳисса қўшган ижодкорлар хотирасига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатишга устувор аҳамият қаратилмоқда. Бу жараёнда устоз ижодкор, халқимизнинг суюкли шоири Эркин Воҳидов ижодини тарғиб этиш борасида кўплаб ибратли ишлар олиб борилмоқда.

Ўтган йили Эркин Воҳидов ижодига бағишлаб илк бор ўтказилган "Э ВОҲ" шеърият фестивалида давлатимиз раҳбари табрик йўллаб, мазкур фесиваль эндиликда анъанавий тарзда ўтказилиши юзасидан ташаббусни илгари сурган эди.

Устоз шоир ижодига бағишланган фестиваль бу йил ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди. Ижодкор зиёлилар ташаббуси билан Эркин Воҳидов шарафига барпо этилган мўъжаз боғ ҳудудига турфа гул ниҳоллари, манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Боғда беназир шоирининг бронзадан ишланган ҳайкалининг тантанали очилиши маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон халқ рассоми Жасвант Анназаров шоир сиймосини яратишда унинг она-табиатга мафтунлигини алоҳида эътиборга олган.

Фестивалнинг очилишида сўзга чиққан Ўзбекистон Қаҳрамони, академик, устоз адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири Нодир Жонузоқ, Бўстонлиқ тумани ҳокими Жўрабек Аҳмедов, шоирнинг фарзанди Хуршид Воҳидов, UZREPORT TV телеканали раҳбари Равшан Жўраев устоз ижодкор Эркин Воҳидов ижодининг такрорланмас жиҳатлари хусусида батафсил сўзладилар.

- Аслида Эркин Воҳидов ижоди билан аллақачон ўзига ҳайкал ўрнатиб кетган, - деди Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров.- Унинг миллий озодлик, истиқлол, ўзликни англаш ғояларига йўғрилган шеърияти, публицистик асарлари, босма оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган мақолалари 90-йилларда миллатни уйғотишга хизмат қилгани билан ғоят қадрлидир.

- Талабалик йилларимизда тақдир Эркин ака, Абдулла акалардек улуғ устозларнинг насиҳати, эътиборидан баҳраманд бўлишни насиб этганидан мамнунмиз, - деди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид. - Эркин Воҳидов энг оғир пайтларда ёшларни қўллаб-қувватлашда тенгсиз ижодкорлардан эдилар. Бир пайтлар бизнинг ҳам шеърларимиз "Ёшлик" журналида чоп этилишида уларнинг меҳнатлари сингган. Бугун ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Эркин Воҳидов ижодига шеъриятнинг такрорланмас мактаби сифатида эътибор қаратмоқдалар.

- Ўз даврида шўролар ўзбек халқининг тарихи ХХ асрдан бошланган, деб уқтириб келган бир даврда Эркин Воҳидов "Тарихингдир минг асрлар ичра пинҳон, Ўзбегим", деб баралла айта олди "Ўзбегим" шеърида, - деди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири Нодир Жонузоқ. - Она тилимизнинг ривожи, миллий ўзликни англаш, Ватан истиқлоли унинг шеъриятида бош ғояни ташкил этади.

- Давлатимиз раҳбари томонидан Эркин Воҳидов ижодига қаратилаётган улкан эътибор маънавият, маърифатга бўлган эътиборнинг амалий натижасидир,- деди санъатшунос журналист Нигора Умарова.- Устоз ижодкорга бағишланган шундай фестивлларнинг анъанавий тус олгани, ундан оддий ўқувчилар, адабиёт ўқитувчилари, таълим, оммавий ахборот воситалари ходимлари, умуман, барча адабиёт мухлисларининг баҳраманд бўлаётгани фестивалнинг нақадар халқчиллигидан дарак бермоқда.

- Отажонимизнинг азиз хотираларини ардоқлаш борасидаги эътибори учун давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз, - деди шоирининг қиз Фозила Иброҳимова. 

Фестиваль доирасида шоир шеърлари, куй-қўшиқлардан иборат дастур, Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби ўқувчиларининг чиқишлари, "Назм ва наво" кечаси, шахмат мусобақаси бўлиб ўтди. Фаол иштирокчилар тақдирланди.

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шеърият заргари хотирасига бағишланган фестиваль