Мамлакатимизда аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Зеро, халқ саломатлиги, миллат генофонди мустаҳкамлиги шу давлатнинг катта бойлиги саналади.

Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, ҳудудлар аҳолисини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлардан асосий мақсад эса одамлар ҳаётини яхшилашдир. Зеро, сифатли тиббий хизмат бу борада муҳим ўрин тутади. Кейинги йилларда Президентимизнинг соҳани янада ривожлантириш ва тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширишга оид кўплаб фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг бир қатор меъёрий ҳужжатлари қабул қилинди. Янги илмий-амалий тиббиёт марказлари ташкил этилди. Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида ҳудудларда уларнинг филиаллари иш бошлади. Туман ва шаҳар шифохоналарида янги ихтисослашган бўлим, тез тиббий ёрдам шохобчалари очилди.

Энг муҳими соҳага хорижнинг илғор тажрибасини тадбиқ этиш, хорижда таҳсил олаётган ва ишлаётган етук мутахассисларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ўтган йиллар давомида тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар самарасида хорижнинг нуфузли клиника ва шифохоналарида ишлаётган юзлаб шифокор юртдошларимиз мамлакатимизга қайтди. Улар айни кунда юртимизнинг турли ҳудудларида тиббиёт муассасалари, клиникаларда самарали меҳнат қилмоқда. Хорижда ўрганган тажрибасини амалиётда қўлламоқда.

Бухоролик 34 ёшли Шердил Бахронов 2013 йилда Бухоро давлат тиббиёт институтининг даволаш факультетини (бакалавр) “Умумий тиббиёт” мутахассислиги бўйича тамомлаган. Айни вақтда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалида эндовоскуляр, олий тоифали жарроҳ бўлиб ишламоқда.

Юрак-қон томирлари касалликларини самарали даволаш бўйича етук мутахассис Шердил соҳани мукаммал ўрганиш мақсадида юртимизда, Россия Федерациясининг нуфузли тиббиёт муассасаларида меҳнат фаолияти ва тажриба алмашунувини ўтади. Жумладан, 2016-2018 йилларда Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази эндоваскуляр хирургия ва юрак аритмиялари кафедрасида қон томир хирургияси шифокори, 2018-2020 йилларда Москва шаҳрида резидентурада таҳсил олди. 2018 йилда “Тиббиёт ускуна” МЧЖда эндоваскуляр диагностика ва даволаш ускуналари бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлади. Россия давлат Халқлар дўстлиги университетида резидентурани муваффақиятли тамомлади. Амалиётини Федерал давлат бюджет муассасасининг Рентген-эндоваскуляр диагностика ва даволаш бўлимида ўтади. А.А.Вишневский номидаги "Россия Мудофа вазирлиги шифохонасида фаолият олиб борган ҳамда 2020 йилда у орденатура дипломини қўлга киритган.

Резидентурада ўқиш давомида “Рентген-эндоваскуляр диагностика ва даволаш” мутахассислиги бўйича врачлар малакасини ошириш бўйича назарий билимларни ўзлаштирган. Турли ёшдаги беморларда артериал патологиянинг патогенези, симптоматологияси, диагностикаси, шошилинч тиббий ёрдам, жарроҳлик йўли билан даволаш юзасидан билимларни тўлиқ ўзлаштирган. Жарроҳлик амалиётларида, беморларни назорат қилишда ва клиник таҳлилларда қатнашиб тажриба орттирган. Амалий тиббий ҳужжатлаштириш тамойилларини пухта эгаллаган.

Ш.Бахронов ўз ишига ситқидилдан ёндашиб меҳнат қилиш билан бир қаторда бошқа даволаш профилактика ишларини ташкил этишда фаол иш олиб ҳам бормоқда. Топшириқларни ўз вақтида мукаммал бажаришга одатланган, хизмат вазифасига масъулият билан ёндашадиган шифокор тажриба, ўз билими ва маҳоратини мунтазам ошириб бормоқда. Фаол меҳнати, жонкуярлиги ва талабчанлиги, ташкилотчилик қобилиятлари, меҳрибон ва ширинсўзлиги билан филиал ходимлари, барча беморлар ва ҳамкасблари орасида ҳурматга эга.

– Мақсадим келажакда “Рентген-Эндоваскуляр жарроҳлик” йўналишини янада чуқурроқ ўрганиш, – дейди Шердил Бахронов. – Бу борада ишлашим учун мамлакатимиз тиббиёт тизимида барча шароитлар яратилган. Шу йўналишда аҳолини қийнаётган муаммоларни бартараф этиб, уларга ёрдам беришни истайман. Ўзбекистонга келгач 400 дан зиёд кардиожарроҳлик амалиётини маҳаллий ҳамкасблар билан биргаликда бажардик. Бу борадаги ишларни давом эттирган ҳолда, филиалда фаолият олиб бораётган мутахассислар билан бирга Россия ва Европа давлатларининг етакчи клиникаларида малака оширишни режалаштирганмиз. Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида кейинги пайтда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар биз, шифокорларни бор куч-ғайратимиз, билим ва тажрибамизни ишга солиб фаолият олиб боришга ундамоқда. Касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олган афзал, деган азалий ҳақиқатга таянган ҳолда изчил иш юритиш, юртдошларимиз дардига дармон излаган ҳолда Президентимиз таъбири билан айтганда халқимизни рози қилиш – бош мақсадимиз ва фаолиятимизнинг асосий мезони бўлиб қолади.

2 нафар фарзанднинг меҳрибон отаси Шердил Бахронов бугунги кунда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тизимга хориж тажрибасини жорий этишга бор куч ва билимини сарфламоқда.

Зариф Комилов, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шердил Бахронов: “Халқимизни рози қилиш – бош мақсадимиз ва фаолиятимизнинг асосий мезони бўлиб қолади”