
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги “Атакент“ мажмуасида эркаклар ва аёллар ўртасида ФИДЕнинг 34-минтақавий Осиё чемпионати баҳслари бошланди.
Жаҳон кубоги учун саралаш босқичи ҳисобланган чемпионатда Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистоннинг 131 нафар спортчиси дона сурмоқда.

Иштирокчиларнинг 87 нафари эркак, 44 нафари аёл шахматчилар ҳисобланади.
Мукофот жамғармаси 20 минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг эркаклар мусобақасида Муҳиддин Мадаминов, Муҳаммадзоҳид Суяров, Абдумалик Абдусалимов, Ортиқ Нигматов сингари 14 нафар, аёллар баҳсида Афрўза Ҳамдамова, Умида Омонова, Нодира Нодиржонова каби 6 нафар Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари қатнашмоқда.

Кеча 1-тур ўйинларининг эркаклар мусобақасида ўзбекистонлик 9 нафар, аёллар мусобақасида эса 5 нафар шахматчи қизларимиз ғалабага эришди.
Бугун, 3 апрель куни 10 та турдан иборат чемпионатнинг 2-тур беллашувлари бўлиб ўтади.

Турнир 10 апрелга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА