Пойтахтимизда шахмат бўйича “Ёш юлдузлар-2025” мусобақаси ўтказилмоқда. 12 ёшгача ўғил ва қиз болалар ўртасида ташкил этилаётган мусобақаларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан юзлаб маҳоратли ёш шахматчилар дона сурмоқда.

Турнир доирасида пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида мусобақаларда қатнашаётган иқтидорли ёш шахматчиларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашув ташкил этилди.

Мулоқот давомида ота-оналарнинг, мураббийларнинг таклифлари тингланди. Машғулот хоналари, коммуникация тизимларини ривожлантириш масалалари, турнирларда қатнашиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди.

Фикр-мулоҳазалар асосида “Ёш юлдузлар” дастурининг асосий йўналишларига киритилиши белгиланди.

“Ёш юлдузлар-2025” мусобақаси 14 ноябрга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: “Ёш юлдузлар-2025” ғолиблари Тошкентда аниқланади