Шу кунларда пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида ўтказилаётган “Тошкент кузи – 2025” рейтингли турнирнинг “А” гуруҳида ортда қолган 8-тур ўйинларидан кейин 8 очко жамғарган Шоакромбек Каримов 10 нафар иштирокчи орасида етакчилик қилмоқда.

Халқаро турнирнинг “Б” гуруҳида 133 нафар иштирокчи орасида 7-тур ўйинлари остонасида 5,5 очкога эга ҳамюртларимиз Муҳаммаддиёр Маҳаммадалиев ва Саид Усмон Шамсиддин етакчига айланиб олди.

Мусобақанинг “С” гуруҳида 119 нафар қатнашчилар ичида ўзбекистонлик Аҳрор Исломов 5,5 очко билан пешқадамга айланган вазиятда 5 очко тўплаган 8 нафар иштирокчи уни тақиб этмоқда.

Бугун, 19 октябрь куни  “Тошкент кузи – 2025” турнирининг “А” гуруҳида сўнгги 9-тур ўйинлари бўлиб ўтса, “Б” ва “С” гуруҳларида 7-тур баҳслари ўтказилади.

Халқаро рейтинг очколари тақдим этадиган турнир 21 октябрга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, “Тошкент кузи – 2025” рейтинг мусобақасида мамлакатимиз вакиллари билан бир қаторда Россия, Қозоғистон, Тожикистон вакиллари дона сурмоқда.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: “Тошкент кузи – 2025” турнири давом этмоқда