Шу кунларда пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида “Тошкент баҳори” рейтинг турнири бўлиб ўтмоқда.

Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ёшлар, ўсмирлар, ёши катта шахматчилар иштирок этаётган турнирнинг 3 та тур ўйинлари ортда қолди.

Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан ташкил этилаётган муросасиз беллашувларнинг ўтган тур ўйинлари сарҳисобига кўра, “Б” гуруҳида Жўрабек Ибодуллаев, Билолхўжа Ҳасанов, Зафаржон Толипов ва Лилия Белая 3 очкодан жамғариб, юз фоизлик имконият билан етакчилик қилмоқда.

Турнирнинг “C” гуруҳида эса Тамирлан Худоёрхонов, Султонхўжа Бобожонов ва Фарангиз Маратова пешқадамлик қилмоқда.

Жорий йил 21 апрелга қадар давом этадиган турнирнинг ғолиб ва совриндорлари пул мукофотлари, диплом ва медаллар билан тақдирланиши назарда тутилган.

Т.Рўзиев, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: “Тошкент баҳори” баҳслари давом этмоқда