Бугун, 12 ноябрь куни Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шахмат бўйича давом этаётган жаҳон кубоги мусобақасининг 1/16 финал босқичи 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

1/16 финал босқичи 2-тур ўйинларининг ортда қолган 1-турида ҳамюртларимиз Нодирбек Ёқуббоев ҳиндистонлик Венкатеш Пранав билан, Жавоҳир Синдоров хитойлик Ю Ян билан дурангга эришди.

Мукофот жамғармаси 2 миллион АҚШ долларидан иборат жаҳон кубогининг 2-турида ҳамюртларимиз рақибларига қарши дона суради. Ўйинларда муроса йўли танланган тақдирда эртага ўтказиладиган плей-офф баҳсларида ғолиблар аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, 21 ноябрга қадар давом этадиган жаҳон кубогида совриндорликка эришган 3 нафар шахматчи 2026 йилги жаҳон чемпионатининг номзодлар мусобақасида қатнашиш ҳуқуқига эга чиқади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Синдоров ва Ёқуббоев жаҳон кубоги 1/16 финалида қатнашмоқда