Пойтахтимизда давом этаётган XVIII “Tashkent open” халқаро турнири ўзининг энг ҳаяжонли нуқтасига тобора яқинлашмоқда.

Бугун, 28 март куни ўтказиладиган 9-тур баҳслари ғолибликка айнан кимлар асосий даъвогар бўлиши мумкинлигига ойдинлик киритиб бериши билан аҳамиятли.

Ортда қолган 8-турда ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов оқ доналарда Саидакбар Саидалиевни мағлуб этиши ортидан 6 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра, 8-ўринга кўтарилиб олди. Айни натижа Георгий Агзамов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган бу йилги турнир совриндорларидан бири ўзбекистонлик шахматчи бўлиши мумкинлигига умид уйғотди.

Хўш, Шамсиддин Воҳидов XVIII “Tashkent open” халқаро турнири совриндори бўла оладими? Бунинг учун ҳамюртимиз қора доналарда ҳаракатланишига қарамасдан 9-турда туркманистонлик Сапармурат Атабаевни мағлубиятга учратиши, ўз навбатида етакчиликка номзод иштирокчилар бугун ва эртага ўтказилиши кутилаётган 9 ва 10-турларда дуранг натижа қайд этиши лозим бўлади.

Кечаги кунги Пураник – Сарин учрашувида дуранг қайд этилиши, Сюгиров – Атабаев қарама-қаршилигидаги баҳсда венгриялик шахматчининг устунликка эришиши, шунингдек, Цзиняо Тин (Сингапур) - Нараянан (Ҳиндистон)-1:0, Арсений Нестеров (ФИДЕ) - Камотра Сохам (Ҳиндистон)- 1:0 натижалари қайд этилиши “А” гуруҳида 4 нафар шахматчининг 6,5 очко билан пешқадамликка эришишига олиб келди. Ғолибликка даъвогарларни таъқиб этаётган 6 нафар иштирокчи ҳисобида эса 6 очко мавжуд булиб, уларнинг 2 нафари ҳамюртларимиз экани эътиборли.

Халқаро турнирнинг “B” гуруҳида етакчилик қилиб келган Муҳаммадсолиҳ Раҳматуллаевнинг 8-турда қирғизистонлик Адилет Аттокуровга имкониятни бой бериши, ҳамюртимиз Рустамбек Эркинов қора доналарда яна бир ўзбекистонлик шахматчи Ҳадиятулло Муҳамедовни мағлуб этиши гуруҳда дона сураётган 150 нафар иштирокчи орасида 2 нафар шахматчи 7 очко билан пешқадамликка эришишига олиб келди. Уларни таъқиб этаётган 2 нафар шахматчи 6,5, 14 нафари 6 очкога эга бўлиб турибди.

Мукофот жамғармаси 75 минг АҚШ долларидан иборат халқаро турнирнинг сўнгги 10-тур ўйинлари 29 март куни бўлиб ўтади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Саидалиевни мағлуб этган Воҳидов “Tashkent open” совриндори бўла оладими?