“Sharjah Masters-2025” халқаро турнирининг “А” гуруҳидаги якунланган 7-тур ўйинида Нодирбек Абдусатторов Аниш Гирига қарши дона сурди.

Оқ доналарда сараланган Гири ҳам, қора доналарда устунлигини намойиш этишга интилган Абдусатторов ҳам эҳтиёткорликда дона суришди. Бу, ўйин натижасида ҳам ўз аксини топди. Учрашувнинг 29-юриш ҳолатида томонлар дурангга рози бўлишди.

Ушбу натижадан кейин Нидерландия шарафини ҳимоя қилаётган Аниш Гири 6,6 очкога эга бўлган ҳолда якка пешқадамга айланиб олди. Нодирбек Абдусатторов 5 очко билан қўшимча кўрсаткичлар эвазига 2-ўринга кўтарилди.

Мазкур тур якунларига кўра, Абдусатторов сингари яна 4 нафар шахматчи 5 очко билан ғолибликка даъвогарлик қилмоқда. 14 нафар иштирокчи ҳисобида 4,5 очко, яна 14 нафар қатнашчида 3 очко мавжуд.

Бугун, 24 май куни 8-тур ўйинлари ташкил этилса, турнирнинг сўнгги, 9-тур баҳслари 25 май куни бўлиб ўтади.

Мукофот жамғармаси 73 минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг “А” гуруҳида ғолибликка эришган шахматчи 15 минг АҚШ доллари билан тақдирланади. Мусобақаларда 15-ўрингача бўлган поғоналардан жой олганлар мукофот жамғармасида белгиланган миқдордаги маблағга эга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, халқаро турнирнинг “А” гуруҳида 82 нафар шахматчи қатнашмоқда.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Н.Абдусатторов Шаржа турнирида иккинчи ўринга кўтарилиб олди