Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ва Ўзбекистон шахмат федерацияси вилоят бўлинмаси ҳамкорлигида шахмат спортини янада кенгроқ тарғиб қилиш, ҳаваскор ва ёш шахматчиларнинг спорт малакасини ошириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ҳамда маданий-спорт алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида ўтказиладиган “Навоий вилояти ҳокими кубоги” доирасида матбуот анжумани ташкил этилди.

Дастлаб Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон шахмат федерацияси вилоят бўлинмаси раиси ўринбосари Умид Баҳромов вилоятда шахмат спорт турини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.  

– Бугунги кунда вилоятда 38 нафар шахмат мураббийи фаолият юритиб, 68 нафар профессионал шахматчи Осиё ва Жаҳон чемпионатларида, 10 минг нафарга яқин ҳаваскор шахматчи эса Ўзбекистон чемпионатларида вилоят шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда, – деди У.Баҳромов. – 2023 йил давомида вилоятда шахматни ривожлантириш мақсадида ҳар ҳафта соврин жамғармаси 5 миллион сўм бўлган “Рокировка” турнири мунтазам ўтказилиб, 4 минг нафарга яқин ёш қамраб олинди. Ғолибликни қўлга киритган 456 нафар шахматчи учун жами 190 миллион сўм маблағ ажратилди. Бундан ташқари, республикамиз бўйлаб беш босқичда ўтказилган шахмат бўйича “Ёшлар ишлари агентлиги кубоги” мусобақасида вилоятдан 2023 йилда 9 минг нафарга яқин ёш рўйхатдан ўтган бўлса, 2024 йилда мазкур мусобақаларда 24 минг нафарга яқин ёш иштирок этиш истагини билдирган.  

2023 йилдан бошлаб мактаб ўқувчилари, профессионал ва олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ҳам “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида шахмат-шашка мусобақалари ташкил этиб келинмоқда.  

Шунингдек, Навоий вилоятида 2022 йилда “Ёшлар фестивали” доирасида Қизилтепа туманидаги “Тўдакўл” ҳавзасида соврин жамғармаси 880 миллион сўм бўлган “Ёшлар ишлари агентлиги кубоги”нинг республика босқичи ўтказилиб, қарийб 100 минг нафардан ортиқ ёш иштирок этди.  

2023-2024 йилларда вилоят шахматчилари томонидан Ўзбекистон чемпионатлари ва кубокларида 18 та 1-ўрин, 21 та 2-ўрин ва 26 та 3-ўрин, жами 65 та медал қўлга киритилган бўлса, сўнгги уч йилда Жаҳон, Осиё, Халқаро мусобақаларда 16 та 1-ўрин, 12 та 2-ўрин ва 12 та 3-ўрин, жами 40 та медал ўз эгаларига топширилган.  

Танлов низомига кўра, мусобақалар 4 гуруҳда ва 4 босқичда ташкил этилади. Жумладан, маҳалла - сектор - туман - вилоят босқичида 10 ёшгача бўлган гуруҳда “Ҳаваскор қиз” ва “Ҳаваскор йигит”, 11-20, 21-30 ва 30 ёшдан катта бўлган гуруҳларда “Ҳаваскор аёл”, “Профессионал аёл”, “Ҳаваскор эркак”, “Профессионал эркак” йўналишида ғолиблар аниқланади.  

Ҳар бир босқичда ғолиблар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилади.  

Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат бўйича мусобақа ўтказилади