Германияда шахмат бўйича ташкил этилган XXVIII Бавария халқаро очиқ турнирида Ватанимиз шарафини халқаро гроссмейстерлар Абдумалик Абдусалимов ва Ортиқ Нигматов ҳимоя қилди.
Умумий мукофот жамғармаси 15 минг евродан иборат мусобақа якунларига кўра, маҳоратли шахматчимиз Абдумалик Абдусалимов 9 тур ўйинлари натижасида 7 очко жамғарди ва қўшимча кўрсаткичларга кўра 4-ўринни эгаллади. Ушбу натижа туфайли Абдусалимов ўз рейтингига +11 очко қўшишга муваффақ бўлди.
Турнирда 8 очко жамғарган эронлик Амин Табатабаи 1-ўринни эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринлар Абдусалимов сингари 7 очко жамғарган германиялик Энгель Луис ҳамда польшалик Гумуларc Шимонга насиб этди.
Т.Рўзиев, ЎзА