Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги “Шарқий” кони – Шимолий кон бошқармаси таркибидаги йирик конлардан биридир. Бугунги кунда конда “Кокпатас ва Довғизтов олтин конларида маъдан қазиб олиш 3-навбати” инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб “Турбай” карьери “Шарқий” кони таркибига ўтказилганлиги конда олтин таркибли маъдан қазиб олиш ҳажми ва ишлаб чиқариш суръатини оширишга хизмат қилмоқда.

– Бугунги кунда коннинг 14 та сульфидли маъдан карьерида кончилик ишлари бажариляпти, – дейди кон бошлиғи Бобур Сайфиддинов. – 2024 йилда 38 миллион куб метрдан ортиқ тоғ жинслари қазиб олинган бўлса, 2025 йилда 57 миллион куб метрдан ортиқ тоғ жинсларини қазиб олиш режалаштирилган. Мазкур кон таркиби кенгайганлиги билан бирга, бурғилаш ускуналари, экскаваторлар, автоағдаргичлар каби замонавий оғир кончилик техникалари сони ҳам қарийб 50 фоизга ошди. Бу каби техникалар сони ошиши туфайли жорий йилда 3-гидрометаллургия заводига 5,3 миллион тонна маъдан ҳамда 5-гидрометаллургия заводига қайта ишлаш учун 4 миллион тонна маъданни етказиб бериш кўзда тутилган.

Дарҳақиқат, “Шарқий” конида амалга оширилаётган ишлар Навоий кон-металлургия комбинатида қимматбаҳо металлларни ишлаб чиқариш ҳажмининг ошишида муҳимлиги билан аҳамиятлидир.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Шарқий” конида маъдан қазиб олиш ҳажми оширилмоқда