Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида “Шарқ китобат санъати: тарих ва бугун“ номли янги экспозициянинг очилиши бўлиб ўтди.

Марказий Осиёда ягона ҳисобланган Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи 1997 йил ташкил топган. Музей биноси икки қаватдан иборат бўлиб, биринчи қаватда мунтазам равишда ўзбек ва хорижий рассомларнинг шахсий, мавзули кўргазмалари ўтказилади. Иккинчи қаватда эса музейнинг доимий экспозицияси фаолият олиб боради.

Шарқ миниатюра санъати музейи бугун янги экспозициясини томошабинлар эътиборига ҳавола этмоқда. Музейнинг 2-қаватида фондда сақланаётган музей ашёлари ва коллекциялари асосида янги тайёрланган экспозиция икки бўлимдан иборат.

“Китобат санъати ва миниатюра ривожи тарихи” бўлимида музей фондида сақланаётган ХII-ХIХ асрларга оид ашёлар, қадимий қоғоз намуналари, қўлёзма ва тошбосма китоблар, миниатюра санъати тадрижий ривожини кўрсатиб берувчи Самарқанд, Хуросон, Шероз, Машҳад, Табриз, Ҳирот, Бухоро миниатюра мактабларининг энг гўзал намуналари (баъзилари факсимил) намойиш этилади.

Ушбу бўлимда ХII, ХIV, ХIХ асрларда яратилган китобат тарихини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилувчи, нафис “шамс”, “зарварақ” ва “унвон”лар билан безатилган нодир қўлёзмалар, шунингдек, ХVII-ХVIII асрларда яратилган Макка тасвири ҳам ўрин олган.

“Замонавий миниатюра ва амалий санъат” бўлимида Ўзбекистонда миниатюра санъатининг тикланиш даври, яъни 1970 йиллардан бошлаб яратилган замонавий миниатюра, тасвирий ва амалий санъат асарлари намойиш этиляпти.

Ўзбекистон Халқ усталари, Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзолари, серқирра ижодкорлар Шомаҳмуд Муҳаммаджонов ва Ниёзали Холматовнинг анъанавий миниатюра санъатининг тикланиши ва замонавий миниатюра ривожланишида ҳиссалари катта.

Ўрта аср Шарқ китобат санъати билимдони Шомаҳмуд Муҳаммаджоновнинг миниатюра ва локли безак асарлари томошабинни бефарқ қолдирмайди. Шунингдек, миниатюра ва рангтасвир, локли миниатюра, эмал ва заргарлик санъати йўналишларида муваффақиятли ижод қилган Ниёзали Холматовнинг асарлари ҳам ушбу бўлимнинг ёрқин экспонатларидан ҳисобланади.

Музей тарихида илк бор экспонатлар аудио-ёзувли (ўзбек, инглиз, рус тилларида) QR-код тизимига ўтказилди. Томошабинлар QR-код орқали 8 та тарихий ҳамда 4 та замонавий экспонат ҳақида ўзбек, инглиз ва рус тилларида матнли ва аудио маълумотни олиш имкониятига эга бўлади.

Шу билан бирга миниатюра қаҳрамонларини жонлантирган мультипликатор-рассом Нигора Ҳаёнинг (PhD, санъаншунослик) анимацион лойиҳаси тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Шу куни Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ва Aлишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда Туркиянинг Aнъанавий ҳунармандчиликни ҳимоя қилиш ва сақлаб қолиш ассоциацияси (GESKODER) ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Н.Усмонова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Шарқ китобат санъати: тарих ва бугун“