Оила – жамиятнинг таянчи, муқаддас қўрғони. Унинг пойдевори эса никоҳ билан мустаҳкамланади.

Ховос туманида истиқомат қилувчи фуқаролар  –  К. Норқулов ва М. Маматқулова 24 йилдан буён шаръий никоҳ асосида биргаликда ҳаёт кечириб келаётган эди. Бироқ расмий никоҳ қайд этилмагани сабабли оила аъзолари кўплаб ҳуқуқий муаммоларга дуч келган, давлат идоралари ўртасида сарсон бўлган кунлари ҳам бўлган.

“Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” умумреспублика акцияси доирасида Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи ходимлари ушбу муаммони атрофлича ўрганиб чиқишди. Текширув жараёнида никоҳни қонунийлаштиришга халақит қиладиган ҳеч қандай ҳуқуқий тўсиқлар мавжуд эмаслиги аниқланди ва шу асосда Камол Норқулов ҳамда Малика  Маматқулованинг 24 йиллик шаръий никоҳи расман давлат рўйхатидан ўтказилди.

– Бу каби масала 25 йилга яқин вақт давомида қалбимизни оғритиб келаётган эди, – дейди Камол Норқулов. – Ҳар сафар расмий ҳужжат талаб қилинганда турли идораларга мурожаат қилишга тўғри келарди. Энди эса оиламиз тўлиқ ҳуқуқий асосда рўйхатдан ўтди. Буни биз учун янги ҳаёт бошланиши деб қабул қиляпмиз. Бундай ечим ва ёрдам учун давлатимиздан миннатдорман.

Бу ҳолат инсон ҳуқуқларини таъминлаш, оила институтини муҳофаза қилиш ва аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган ислоҳотларнинг самараси сифатида эътироф этилади. Айни пайтда бундай ташаббуслар нафақат ҳуқуқий муаммоларни ҳал этиш, балки инсон қадрини улуғлаш, ижтимоий адолатни таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шаръий никоҳ қонунийлаштирилди