Пойтахтимиздаги "Ҳумо Арена" мажмуасида профессионал бокс оқшоми ўтказилади. Кечанинг марказий жанги ярим ўрта вазн тоифасида Шаҳрам Ғиёсов ва россиялик Марк Урванов ўртасида бўлиб ўтади.

Шунингдек, нуфузли мусобақанинг “co-main event” жангида профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида 16 та ғалабага эришган ўзбек ўғлони Баҳодир Жалолов ҳамда нигериялик Соломон Адебайо 8 раундлик жангда рингга кўтарилади.  

“Париж-2024” Олимпиадаси ғолиби Лазизбек Муллажонов нигериялик Моньясаҳу Муритадорга, яна бир ҳамюртимиз Нурислом Исмоилов эса Танзания вакили Жозеф Маигвисьяга қарши “WBC CISBB” камари учун рақобатлашади.  

Қуйида бугунги профессионал бокс кечасида бўлиб ўтадиган бошқа жанглар билан танишасиз:

Оғир вазнда: Шоҳжаҳон Абдуллаев (Ўзбекистон, 5-0-0) - Гутрам Нгоя (Танзания, 13-2-0);

Супероғир вазнда: Озодбек Алиев (Ўзбекистон, 3-0-0) - Александр Зубков (Россия, 11-12-0);

Иккинчи ўрта вазнда: Аълохон Абдуллаев (Ўзбекистон, 4-0-1) - Суҳроб Қаюмов (Ўзбекистон, 4-0-1);

Супер яримўрта вазнда: Ражаб Бутаев (Россия, 15-1-0) - Артём Пугач (Россия, 3-12-4);

Ярименгил вазнда: Бахтиёр Илёсов (Ўзбекистон, 1-4-0) - Хурсанд Иманкулиев (Туркманистон, 4-0-0);

Яримўрта вазнда: Шерзод Ҳабибов (Ўзбекистон, 4-0-0) - Асадбек Бекмирзаев (Ўзбекистон, 1-1-0).

Маълумот ўрнида: турнирда мутлақ жаҳон чемпионлари Александр Усик ва Теренс Кроуфорд фахрий меҳмон сифатида таклиф этилган.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шаҳрам Ғиёсов ва Баҳодир Жалолов бугун Тошкентда жанг қилади