Таиландда теннис бўйича аёллар ўртасида ўтказилаётган W15 таснифига кирувчи халқаро турнирда Севиль Юлдашева мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Ёш теннисчимиз мазкур турнирнинг яккалик баҳслари илк даврасида япониялик Юи Чикараишига қарши кортга чиқди. Учрашувда Севиль 2:6, 6:2, 3:0 ҳисобида олдинда бораётган бир вазиятда, рақиби баҳсни давом эттиришдан бош тортиб, мағлубиятини тан олди.  

Шу тариқа, С.Юлдашева мусобақанинг иккинчи даврасига йўл олди. Энди у чорак финал остонасида таиландлик теннисчи Пингтарн Плипуеч билан тўқнаш келади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Севиль Юлдашева Таиланд кортларида порламоқда