Озарбайжонда давом этаётган III Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинларида Ўзбекистон делегацияси аъзоси Севара Рашидова шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Сув спорти турлари бўйича ўтказилган баҳсларда ҳамюртимиз брасс усулида 50 метр масофага сузишда иштирок этди. У маррага 37,36 сония натижа билан етиб келиб, бронза медалига эга чиқди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 3 та олтин, 3 та кумуш ва 15 та бронзага етди. Айни вақтда спортчиларимиз чавгон, сузиш, волейбол, бокс, таэквондо WT ва бадминтон каби спорт турлари бўйича баҳсларни давом эттирмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Севара Рашидова III МДҲ ўйинларида бронза медалига сазовор бўлди