Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамлеяси ўз ишини давом эттирмоқда.

Нуфузли анжуманда 190 га яқин давлатдан 2 мингга яқин делегат иштирок этмоқда.  

Тадбир доирасида ЎзА мухбири Беларусь делегацияси раҳбари, Беларусь Миллий Ассамблеяси Вакиллар палатасининг халқаро масалалар бўйича доимий қўмитаси раиси, Парламент ассамблеясининг халқаро ишлар, миграция сиёсати ва ватандошлар билан алоқалар бўйича комиссияси раиси Сергей Рачков билан суҳбатлашди.  

– Биринчи навбатда, Ўзбекистон мана шундай нуфузли ва жуда кенг қамровли халқаро анжуманга мезбонлик қилаётгани  билан табриклайман.  

Парламентлараро иттифоққа аъзо бўлган 180 дан ортиқ давлатдан вакиллар Тошкентга келиб, муҳим масалаларни муҳокама қилмоқда. Булар оддий масалалар эмас, балки бутун дунёни ташвишга солаётган глобал масалалардир.  

Бунинг учун барча шароитлар жуда юксак, айтиш мумкинки, халқаро даражада яратилганини эътироф этишимиз керак. Тадбир ўтаётган Тошкент сити конгресс холнинг ўзи замонавийлик билан бирга катта қулайликларни ўз ичига қамраган. Энг муҳими эса, барибир ўзбек халқидир. Самимий ва бағрикенг бу халқнинг чеҳрасида доим табассум бор. Тўғриси, ўзбеклар ва беларуслар жуда ўхшайди.  

Ассамблея кун тартиби жуда катта эканини айтиб ўтиш жоиз. Доимий комиссиялар иш олиб бормоқда. Эртага умумий дебатлар бўлиб ўтади.  

Кун тартибидаги йиғилишлар доирасида ижтимоий ривожланиш масаласи иштирокчилар диққат марказида турибди. Бу, аслида, барча одамларни ташвишга солаётган масалалардир. Зеро, инсон яхши, сифатлироқ яшашни барибир истайди. Бу эса, парламентлар зиммасидаги вазифа. Чунки, қабул қилинаётган қонунлар орқали шунга шароит яратилади. Бу жараёнда парламент вакиллари қонун қабул қилишда қандай омиллардан фойдаланиши жуда муҳим.

Ассамблея доирасида терроризмга қарши курашиш, зўравонликка барҳам бериш масалалари кўриб чиқилади. Бу  бевосита БМТ мақсад ва режалари билан боғлиқ.

Айтиб ўтиш керакки, экспертлар ҳамжамиятида иттифоқ каби  ташкилотлар керакми, деган саволлар ҳам бор. Биз бунга, албатта, керак деймиз. Зеро, БМТ низомларида кўрсатилган вазифалар ҳамма мамлакатлар томонидан бажарилмаслик ҳолатлари мавжуд. Агар бажарилса ҳам ўз манфаатларидан келиб чиқиб бажариши мумкин. Бизни, масалан, иқтисодий масала қизиқтиради. Бир томонлама санкциялар қўллаш ҳолатлари учраётгани айрим давлатлар иқтисодига, уларнинг халқи ҳаётига салбий таъсир кўрсатади.  

Дунё парламентарийлари вакиллари шундай масалалар ҳақида  фикр алмашиб, низоларни бартараф этишга таъсир кўрсатишга интилаётгани диққатга сазовор.  

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги икки томонлама ҳаморкорлик алоқалари изчил ривожланиб бораётганига тўхталиб ўтмоқчиман. Икки давлат Президентлари ўртасида аъло даражадаги муносабат ўрнатилган. Сиёсат, халқ манфаатларини таъминлаш каби масалаларни ҳал қилишга қаратилган ислоҳотлар жуда ўхшаш.  

<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/KDkZxLnO9gs" title="Sergey Rachkov: Dunyo parlamentariylari nizolarni bartaraf etishga taʼsir koʻrsatishga intilayotgani" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мамлакатларимиз савдо-иқтисодий, инвестиция, гуманитар, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларда фаол ҳамкорлик қилмоқда. Туризмни  ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда.

Эътироф этиб ўтишим керакки, нафақат беларуслар Ўзбекистонга келишини, балки сиз ҳам биз томонга боришингини хоҳлардим. Тўғриси, бой тарихи, маданияти, табиати туфайли бу ерга бизникилар жуда кўп келади. Бизда ҳам ажойиб табиат, музейлар бор. Уларни сизлар ҳам кўришингиз керак. Зотан, туризм одамларни бир-бирига яқинлаштиради.

         Норгул Абдураимова,

         Аброр Содиқов (видео), Улуғбек Тўхтаев (монтаж), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сергей Рачков: Дунё парламентарийлари низоларни бартараф этишга таъсир кўрсатишга интилаётгани диққатга сазовор (+видео)