Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида ташкил этилган М15 тоифасига кирувчи халқаро турнирда мамлакатимизнинг иккинчи рақамли теннисчиси Сергей Фомин муваффақиятли иштирок этди.
Сергей Фомин мусобақанинг жуфтлик баҳсларида нейтрал теннисчи Даниил Голубев билан тандем ҳосил қилиб, дастлабки даврада Жами Краттигер ва Чун Минг Йим жуфтлигини 6:0, 6:1, чорак финал босқичида нейтрал теннисчи Иван Неделко ва руминиялик Валентин Вантани 6:3, 3:6, 10:7, ярим финалда россиялик Тимофей Дерепаско ва италиялик Лорензо Лоруссони 1:6, 6:4 10:5 ҳисобида таслим этди.
Шу тариқа, Сергей ва Даниил тандеми финалга қадар ўтган барча баҳсларда зафар қучиб, мусобақа вице-чемпионига айланди.
Дарвоқе, мазкур мусобақанинг яккалик баҳсларида Сергей Фомин чорак финалга қадар етиб борди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА