French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенаторлар Ўзбекистоннинг Европа давлатларидаги элчилари ҳисоботларини эшитди

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг кенгайтирилган мажлисида элчиларнинг ҳисоботлари эшитилди.

Жумладан, Ўзбекистоннинг Буюк Британия, Бельгия, Италия ва Испаниядаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг хорижий мамлакатлар билан иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, инвестиция ва грантларни жалб қилиш, экспортни кенгайтириш ва янги бозорларни очиш ва туристлар оқимини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботлари эшитилди.

Муҳокама давомида Ўзбекистон Президентининг жорий йил 15 январь куни Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти масалаларига бағишланган видеоселекторда хориждаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарларига ташқи алоқаларни янада ривожлантириш, миллий манфаатларни фаол илгари суриш, иқтисодий дипломатияни кучайтириш бўйича берилган топшириқлар ва устувор вазифалар ўз вақтида бажарилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Мамлакатимизга хорижий инвестиция, грант ва технологияларни жалб қилиш, ҳудудлараро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-логистика йўлакларини ишга солиш, етакчи хорижий университетларининг филиалларини очиш, қонуний меҳнат миграциясини диверсификация қилиш, хорижда вақтинча бўлиб турган фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тизимли ҳимоя қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Бу борада дипломатик ваколатхоналарнинг вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар ҳамда маҳаллий кенгашлар билан ҳамкорлигини кучайтириш зарурлиги қайд этилди. Муҳокама якунида тегишли қарор қабул қилинди.

Н.Абдураимова,  

ЎзА