
Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Қатар Шўро кенгаши Раиси Ҳасан бин Абдуллоҳ Ал-Ғаним бошчилигидаги делегация Олий Мажлис Сенатига ташриф буюрди.
Сенат Раиси Танзила Норбоева билан учрашувда икки давлат ўртасидаги парламентлараро муносабатларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.


Томонлар Ўзбекистон ва Қатар парламентлараро дўстлик гуруҳлари фаолиятини янада жонлаштириш, олий даражада эришилган икки томонлама битимларнинг ижросини таъминлаш ва қонунчилик соҳасида тажриба алмашишни давом эттиришга келишиб олди.
Н.Абдураимова, ЎзА