Транспорт воситалари сони кўпайгани, йирик шаҳарларда янги автомобиль йўлларини қуриш имконияти чеклангани, светофор орқали транспорт оқимини бошқаришнинг ягона ақлли автоматлаштирилган тизими тўлиқ жорий этилмагани сабабли йўлларда тирбандликлар вужудга келмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг «2022–2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида«ги қарорига кўра йўлларнинг  ўтказувчанлигини яхшилаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига 2023 йилда жами 707 та транспорт ва 298 та пиёдалар светофорини ўрнатиш ҳамда 404 та светофорни (348 та транспорт, 56 та пиёда) реконструкция қилиш белгиланган.

Бироқ, дастурда кўзда тутилган айрим вазифалар ижроси ўз вақтида таъминланмаган. Хусусан, 26 та вазифа ижроси белгиланган муддатда амалга оширилмаган.

Айнан шундай камчиликлар оқибатида 2022 йилда мамлакатимизда 9 минг 902 йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган ҳамда уларда 9 минг 606 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2 минг 356 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

2023 йилнинг 4 ойи давомида эса 2 минг 144 йўл-транспорт ҳодисасида 499 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган.

Олий Мажлис Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида шу ҳақда сўз юритилди.  

Президентимизнинг 2022 йил 4 апрелдаги “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахбороти эшитилди.

Мавжуд автомобиль йўллари инфратузилмаси комплекс такомиллаштирилиб, автомобиль йўлларида ҳаракатни бошқариш тизими рақамлаштирилаётгани қайд этилди.  

Белгиланган вазифаларнинг 21 таси ижро қилинган, 6 та норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинган.

– Ўтказилган ўрганишлар таҳлили ижро жараёнида  айрим камчиликлар мавжудлигини кўрсатди, – деди Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов. – “Uzavtomotobelgi” давлат унитар корхонасида йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва ушбу соҳада рақобат муҳитини шакллантириш бўйича етарли ишлар амалга оширилмаган. Оқибатда бундай техник воситаларнинг сифати пастлигича қолмоқда.

Таҳлиллар автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва уларни сақлашда ҳамон бир қатор қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётганини кўрсатган.  

Андижон, Фарғона, Бухоро, Навоий вилоятларида қоидабузарликларни қайд этувчи фото ва видео мосламаларни (камералар) ўрнатиш, уларни вилоят ва республика мониторинг марказларига интеграция қилиш, йирик бозорлар атрофида кўп қаватли ёки ер ости автотураргоҳлари ҳамда автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш каби топшириқлар ижро этилмаган.

Йўл ҳаракати қоидалари аҳоли ўртасида ҳанузгача таъсирчан ва самарали тарғиб қилинмайди, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг бу борадаги маданиятини юксалтиришга қаратилган материаллар етарли даражада берилмаяпти.

Тегишли олий ўқув юртларини битирган бакалавр ва магистрларни йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига ишга қабул қилишнинг замонавий, шаффоф ва самарали тизими тўлиқ жорий этилмаган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мажлисда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қатор таклифлар илгари сурилди.  

Хусусан, тегишли ҳужжатлар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўяётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мутасаддилари фаолиятига баҳо бериш масаласини кўриб чиқиш зарур. Ҳудудий комиссиялар масъулиятини кучайтириш, улар томонидан ҳар ойда йўлларнинг ҳолати ва мавжуд инфратузилма, авария ўчоқлари, қоидабузарликларнинг таҳлилидан келиб чиқиб, ҳаракат хавфсизлиги, транспорт ва йўл соҳаларига масъул идоралар раҳбарлари фаолиятини танқидий ўрганиш керак.  

Таҳлилларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари муҳокамасига киритиш мақсадга мувофиқ.

Сенаторлар, ҳудудлардаги доимий комиссиялар раислари, экспертлар, Бош прокуратура, Ҳисоб палатаси, Ички ишлар, Транспорт вазирликлари ҳамда бошқа мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбар ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган мажлисда тегишли қарор қабул қилинди.

Норгул Абдураимова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат: йўлларда хавфсизликни таъминлашга қаратилган чоралар вақтида бажарилмаяпти