Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси мажлисида мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларининг миграция соҳасидаги вазифалар ижроси юзасидан ахборотлари эшитилди.

Дастлаб Миграция агентлигининг фаолияти кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, мамлакатимизда миграция соҳаси ислоҳ қилинмоқда. Илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда соҳани янада ривожлантириш учун янги ёндашув ва механизмлар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилаётир. 

Шу билан бирга, сенаторлар томонидан миграция соҳасида хусусий консалтинг агентликлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари фаолиятини тартибга солиш учун ҳуқуқий-норматив ҳужжатларни такомиллаштириш, одам савдосига қарши курашиш ва ноқонуний миграциянинг олдини олиш зарурлиги қайд этилди.

Мажлис давомида Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг ахборотлари ҳам тингланди. Жумладан, жабрланувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, хусусан, норасмий миграцияга кетаётган фуқаролар сонини кескин камайтириш ва уларни касб-ҳунарга ўқитиш марказлари фаолиятини тартибга солиш масаласига тўхталиб ўтилди.

Миграция соҳасини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистоннинг Халқаро миграция ташкилоти (XMT) билан ҳамкорлик алоқаларини фаоллаштириш, етакчи хорижий мамлакатлар, жумладан, Корея, Канада, Буюк Британия, Германия, Финляндия, Латвия, Литва, Польша, Руминия, Болгария каби давлатлардаги рекрутинг ташкилотлари ва салоҳиятли иш берувчилар билан ҳамкорликни жадаллаштириш ишлари олиб борилаётгани қайд этилди.

Ҳозирги инновацион шароитда миграция соҳасини ривожлантириш, ички ва ташқи меҳнат бозорини барқарорлаштиришда илғор хорижий мамлакатлар амалиётларини ўрганиш каби қатор муҳим вазифаларни ўз вақтида ва сифатли ижро этишда айрим тизимли муаммо ва камчиликлар сақланиб қолаётгани қайд этилди.

Мажлис якунида соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат: норасмий миграцияга кетаётган фуқаролар сонини кескин камайтириш зарур