Олий Мажлис Сенати кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Сенат Раиси Танзила Норбоева олиб борган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.
Сенат кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Холмўмин Ёдгоровни Судьялар олий кенгаши раиси лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, мажлисда ўтган беш йил давомида Судьялар олий кенгаши томонидан мамлакатимизда суд ҳокимиятининг нуфузи ва самарадорлигини ошириш мақсадида амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Таъкидланганидек, ушбу ислоҳотлар тизим фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга, одамларнинг одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Сенаторлар муҳокама этилган масала юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини билдирди.
Н.Абдураимова, ЎзА