Сирдарё вилоят прокуратурасида “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун ижроси, муаммо ва ечимлар” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда фуқароларнинг тергов ва суд иши юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқини мустаҳкамлайдиган конституциявий нормани амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Семинарда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш жараёнида вужудга келаётган камчиликларни бартараф этиш, инсонларнинг адвокатура институтига бўлган ишончининг ортиши ва малакали юридик ёрдам олишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бобур Назаров мазкур қонун қабул қилинишига қадар давлат ҳисобидан юридик ёрдам фақат жиноят ишлари бўйича амалга оширилгани, эндиликда фуқаролик ва маъмурий суд ишларига ҳам татбиқ этилганини, қонун амалда аниқ ва тўлақонли ижро қилиниши инсонларнинг адвокатура институтига бўлган ишончи ортишига ва малакали юридик ёрдам олишини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Семинарда давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш учун мурожаатларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш тартиблари батафсил тушунтирилди. 

Шунингдек, “Юридик ёрдам” ахборот тизими бўйича адлия органларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлиги ва ишларни ташкил этиш ҳолати ҳам таҳлил этилди.

Муҳокама этилган масалалар юзасидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Семинар қонун ижросига бағишланди