Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда турли дори воситаларининг рекламаси, “тезда даволаш ёки оздириш услублари” ҳақидаги эълонларга тез-тез кўзимиз тушади. Айрим беморлар, айниқса, семизликдан тезроқ қутулиш ниятида бўлган хотин-қизлар бу каби реклама ва эълонларга учиб, ўз саломатлигини хавф остига қўймоқда. Осон ва мўмайгина пул топиш илинжида бўлган фирибгарлар эса содда ва ишонувчан одамларнинг ишончига кириб, ноқонуний хизматларини кўрсатишдан, фойда-зарари исботланмаган “муолажалари”ни қилишдан қўрқмаяпти.

Аҳоли саломатлигини сақлаш ва тиббиёт соҳаси ривожига ҳисса қўшишни мақсад қилган “Адолат” социал-демократик партияси бу каби ҳолатларни бартараф этиш бўйича ўзининг бир қатор ташаббусларини илгари сурмоқда. Партия етакчиси Робахон Маҳмудова партиянинг ушбу йўналишдаги айрим таклифларини, дори воситаларининг рекламаси назоратига оид ташаббусларини баён қилди:

– Ўтган ҳафтада ижтимоий тармоқларда одамларнинг ишончига кириб, ўзини “профессор”, “мотиватор” сифатида таништирган, инсонларни ҳар қандай касалликлардан даволаш иддаосини билдирган, бироқ аслида беморларга турли хил тақиқланган психотроп моддаларни ичириш орқали айрим ҳамюртларимизни манипуляция қилган ва уларнинг пулларини қўлга киритган фирибгар шахс ҳақидаги материални кўпчилик кўрди, эшитди. Айниқса, “мотиватор”нинг алдовига учиб, унинг “сеҳрли даволаш услубини” ижтимоий тармоқларда роса реклама қилган таниқли актёр Самандар Ҳамроқуловнинг фуқароларимиздан “узр” сўраб чиқиши турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Бу каби хунук ҳолатлар жамоатчиликни огоҳлик ва ҳушёрликка ундайди, албатта. Шу билан бирга, аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар ва дори воситаларининг рекламаси назоратини янада кучайтириш зарурлигини кўрсатади.

“Адолат” СДП доимо фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларига устувор аҳамият қаратиб келади. Биз адолат, масъулият ва шаффофликка асосланган мафкурани қўллаб-қувватлаб келганмиз. Юртимиздаги ҳар бир фуқаро сифатли тиббий хизматга эга бўлиш ҳамда саломатлигига жиддий зиён етказиши мумкин бўлган фирибгарлик схемаларидан ҳимояланиш ҳуқуқига эга, деб ҳисоблаймиз.

Афсуски, тиббиётнинг муқобил тури тобора оммалашиб бораётган бир пайтда малакали мутахассислар ҳақида етарлича ахборот етишмаслиги оқибатида кўплаб ҳамюртларимиз ҳамон алдов қурбонига айланмоқда. Баъзан билиб, баъзан билмай қилинаётган рекламалар, таниқли шахслар ёрдамида тарғиб этилаётган хизматлар одамларни йўлдан оздираётганига томошабин бўлиш ниятимиз йўқ.

Хусусан, юқоридагилардан келиб чиқиб, айрим таклифларни илгари сурамиз. Биринчидан, тиббий хизматлар рекламасига оид қонунчиликни тезликда қайта кўриб чиқишимиз лозим. Ёлғон маълумот тарқатилишининг олдини олиш мақсадида реклама берувчилар учун кескинроқ қоидаларни шакллантиришимиз керак. Тиббий хизматга оид чақириқлар, рекламалар илмий асосланган далиллар ва тасдиқланган натижаларни акс эттириши керак. Биз кенг жамоатчиликни дори воситалари ва тиббий хизматларни тиббиётдан йироқ инсонлар, санъаткорлар ва бошқа медиа соҳаси вакиллари реклама қилиши амалиётидан воз кечиб, бундай рекламаларда ўз меҳнати, тажрибаси билан ҳурмат қозонган тиббиёт соҳаси вакиллари иштирок этиши мумкинлигини қонунийлаштириб қўйиш масаласини муҳокама қилишга чақирамиз.

Иккинчидан, тиббиёт соҳасидаги рекламаларни назорат қилувчи мустақил институтни шакллантириш таклифини илгари сурамиз. Мазкур институтга тиббий хизматлар рекламасида қўлланилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириш ва белгиланган қоидани бузганларга нисбатан тегишли чоралар кўриш ваколатини тақдим этиш ҳақида ўйлаб кўриш вақти келди.

Учинчидан, аҳоли учун маърифий лойиҳалар, машғулотларни жорий этиш зарур. Фуқароларга виждонсиз, нопрофессионал мутахассисларни саралаб олишни ва ёрдам зарур бўлганда қаерга мурожаат қилишни ўргатиш муҳим аҳамиятга эга, деб ҳисоблаймиз. Айнан таълим фирибгарликка қарши курашишнинг энг муҳим воситасига айланиши шарт. Тўртинчидан, малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлашда давом этишимиз зарур. Биз анъанавий тиббиёт ривожланиши учун барча шароит яратилган ва қонун-қоидаларга итоат қилиб, касб этикасига амал қиладиган шифокорларни қўллаб-қувватлайдиган жамиятни барпо этишимиз керак.

Хулоса қилиб айтганда, бизнинг партия ва фракциямиз юқоридаги таклиф ва ғояларни амалга татбиқ этишга бор куч-ғайратимизни сафарбар қиламиз. Аҳоли саломатлигини асраш, ҳамжиҳатликда Ўзбекистоннинг барча фуқаролари учун хавфсиз ва ишончли тиббий муҳитни яратиш – бизнинг устувор вазифамиз саналади, – дейди партия етакчиси.

Дарҳақиқат, гап инсон саломатлиги ва ҳаёти устида бораётган бу вазиятда дори воситаларининг рекламасини назорат қилиш, тиббий хизматларнинг ишончлилиги, илмий асосланганлигини текшириш тартибларини йўлга қўйиш долзарб аҳамиятга эга. Шунингдек, одамларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, ўз саломатлигига эътиборли бўлишга, турли алдов ва фирибгарликларга учмасликка ўргатиш лозим. Бу борада партиянинг юқоридаги таклиф ва ташаббуслари алоҳида эътиборга молик.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Сеҳрли даволаш услубимиз бор”: ҳаётингизни хавфга қўйманг