Андижон вилоятида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, уларни мамлакатимиздаги қонун ва қонуности ҳужжатларига риоя қилишга ўргатиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шу йўналишда ташкил этилаётган сайёр суд мажлислари ёшлар тарбиясида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Олтинкўл туманида ўтказилган навбатдаги сайёр суд мажлисида фуқаролар, маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этди. Очиқ муҳокамалар жараёнида 3 та маъмурий иш кўриб чиқилди. Судда муҳокама қилинган ҳолатлар ёшлар учун сабоқ бўлиб, уларни ҳаётда тўғри йўлни танлаш, қонунни ҳурмат қилиш ва жавобгарликни ҳис этишга ундади.  

[gallery-26142]

Шунингдек, мажлис давомида 5 нафар пробация ҳисобида турган ёшларни ҳисобдан чиқариш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Бу эса давлатимиз томонидан ёшларга нисбатан ишонч ва ислоҳот руҳининг яна бир ифодаси бўлди.

Бундай сайёр судлар нафақат жиноятчиликнинг олдини олиш, балки фуқароларда ҳуқуқий маданият ва масъулият туйғусини шакллантиришда ҳам муҳим ўрин тутади.  

Фахриддин Убайдуллаев,

Зуҳриддин Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёр суд – ёшлар учун ҳаётий дарс