Қашқадарё вилояти Қарши тумани Сарой МФЙда яшовчи Муқаддам Дўстова 2009 йилда турмуш қурган. Икки нафар фарзанди бор. Турмуш ўртоғи 1-гуруҳ ногирони бўлганлиги сабаб вақтида никоҳдан ўта олмаган. Никоҳ ҳужжати йўқлиги боис анча сарсон бўлган фуқаро сайёр қабулда ўз муаммосига ечим топди. ФҲДЁ бўлими томонидан мурожаат жойида ҳал этилди.

Айтиш жоизки, жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.  

Адлия вазирлиги Давлат хизматлари Департаменти бошлиғи Санжар Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан вилоятнинг Қарши туманидаги Янги Батош МФЙда сайёр қабул ташкил этилди. 

Шу куни Қарши туманида  ўтказилган сайёр давлат хизматлари кўрсатиш давомида жами 39 фуқаронинг мурожаати қабул қилинди. Шундан 12  “Mobil ID” рўйхатга олинган бўлса, 2 нафар фуқаронинг кадастр паспорти шакллантирилди. 4  болаларни  боғчага навбатга қўйиш, ЭРИ калитларини расмийлаштириш, 3 никоҳ масаласида мурожаатлар қабул қилиниб, 6 туғилганлик гувоҳномаси ўз эгаларига топширилди.  

Шунингдек, сайёр қабул давомида ишчи гуруҳ туманнинг “Касаначилик” маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.  

Ўлмас Баротов, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёр қабулда муаммолар бартараф этилди