Бухоро азалдан тадбиркор ва ҳунармандлар юрти бўлиб шуҳрат қозонган. Бу ерда ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатининг турли йўналишлари, айниқса, зардўзлик ва заргарлик, каштачилик юксак даражада тараққий этган.

Бугунги кунда ҳам Бухорода ҳунармандчилик анъаналари изчил ривожланмоқда. “Устоз-шогирд” анъаналари, ҳунармандларнинг оилавий сулолалари унинг сир-асрорларини аждодлардан авлодларга етказиб келаётир. Хусусан, ипак гиламчилик, кулолчилик, кандакорлик, зардўзлик, заргарлик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги каби ҳунармандчиликнинг кўплаб турлари равнақ топмоқда.

Бухоро зардўзлик мактаби деганда бевосита кўз олдингизда ушбу ҳунармандчилик ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган сулолалар гавдаланади. Ҳунар инсон ҳаётининг зийнати, деб таърифлайдиган Бахшулла Жумаев зардўзлар сулоласининг олтинчи авлоди ҳисобланади.

– Бу ҳунар билан оилавий шуғулланамиз, – дейди зардўз Бахшулла Жумаев. – Фарзандларим ҳам бу ҳунарни яхши ўрганиб олган. Бундан ташқари, кичик ўғлим Нодиржон заргарлик билан шуғулланса, тўнғич ўғлимиз Бобиржон миниатюрачи рассом. Патдўзлик билан ҳам шуғулланяпмиз.

Бахшулла Жумаев зардўзлик мактаби тарихини кейинги авлодларга етказиш учун жуда савобли ишга қўл урди. Унинг муаллифлигида зардўзлик ҳунари тарихи, анъаналари акс этган “Зардўзлик мактаби” номли китоб чоп этилди. Бу ўсиб келаётган ёш авлод учун бой манба бўлиб хизмат қилади. Бухорода жорий йилнинг май ойида ўтказилган “Халқаро заргарлик ва зардўзлик” фестивалида мазкур китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

–“Ҳунарманд” уюшмасида 34 та ҳунарга имтиёз берилган, –дейди ҳунарманд зардўз Бахшулла Жумаев. – Хурсанд бўладиганимиз 34 та ҳунарнинг барчаси Бухорода бор. Заргарлик, зардўзлик, каштачилик, кулолчилик, темирчилик ва ҳоказо. Бу ҳунарлар йилдан йилга ривожланиб, авлоддан-авлодга етказилмоқда. Буни яқинда очилган уста Даврон Тошев миниатюра маркази, Акмал Муҳиддинов томонидан очилган “Нақшбандия” ҳунармандлар маркази, “Малика Султон” зардўзлик марказлари фаолияти мисоли кўриш мумкин. Сўнгги икки уч йилда мана шундай замонавий марказлар очилди. Уларнинг асосий мақсади ёшларни ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлаш ва энг асосийси бетакрор ҳунар сирларини авлоддан авлодга етказишдир.

Эътиборлиси шундаки, бугун ташкил этилаётган ҳунармандчилик марказларида нафақат ёшларга ҳунар сирлари ўргатилмоқда. Балки улардаги жараён кластер кўринишда намоён бўлмоқда. Масалан, Бухоронинг сўлим жойларида жойлашган Даврон Тошев миниатюра марказига келган меҳмонлар бу ердаги ижодий жараённинг босқичма босқич кечишига гувоҳ бўлади. Яъни, бу ерда тут дарахти пўстлоғидан олинадиган ипак қоғоз тайёрланиши ва унга ишлов бериш, ижодкор маҳорати билан ранглар ёрдамида пайдо бўлган миниатюра ишларини кузатади. Бир сўз билан айтганда, кластер кўринишидаги бу фаолият ҳунармандларга ўз имкониятини юзага чиқариши ҳамда янги иш ўринлари яратиш имконини бермоқда.

[gallery-8232]

–Бухоро миниатюра марказини ривожлантириш ҳамда Бухоро ипак қоғозини қайта тиклаш учун шаҳарнинг сўлим жойидан бир гектардан зиёдроқ ер ажратиб берилди, – дейди миниатюрачи рассом Даврон Тошев. – Давлат раҳбари яратиб берган имконият ва имтиёзлардан фойдаланиб ажратилган ерда тут кўчатларини экдик, парваришладик. Бугун шу кўчатларнинг пўстлоғидан ипак қоғоз тайёрлаш йўлга қўйилди. 2019 йилда очилган марказда кластер усулида ипак қоғоз ишлаб чиқармоқдамиз. Ўзимиз шу кўчат дарахтини етиштирамиз, дарахтнинг пўстлоғини олиб ишлов берамиз ва ипак қоғоз ҳолига келтирамиз. Натижада ипак қоғозларда Бухоро миниатюра мактаби асарларини яратамиз. 2017 йилгача 3 та шогирдим билан кичкина бир ҳужрада фаолият юритдим. Бугунги кунда 50 дан зиёд шогирдларим бор. Чет эллик сайёҳларга ҳам миниатюра санъатини ўргатишни йўлга қўйганмиз.

–Эсимни танибманки қўлимдан қалам ёки мўйқалам тушмайди, – дейди миниатюрачи рассом Даврон Тошевнинг ўғли Миршариф Бўронов. – Ёшлигимиздан шу санъатга қизиққанмиз. Отам шу ҳунар устида ишлаганларида биз кузатиб турардик. Бўш вақтимизда қалам билан ҳар хил расмлар чизардим. Қизиқишим мени Бухоро тасвирий ва амалий санъат интернат мактабига етаклади. Бу ерда ҳунарнинг сир асрорларини ўргандим. Кейинчалик Тошкентда ўқишимни давом эттирдим. Ҳозир ота касбини давом эттирмоқдаман. Яхши касб эгаси бўлиш учун сабрли бўлиш керак. Танлаган ҳунарни яхши кўриш керак. Кўпроқ китоб ўқишга меҳр қўйиш даркор. Сабаб яратаётган асарингизни тарихини, маъносини билиш жуда муҳим.

Бугун марказда санъатга қизиқувчи ўғил-қизлар Бухоро миниатюра мактаби сирларини ўрганишар экан, ранглар оламида ўз орзуларини ҳам баён этмоқдалар десак, муболаға бўлмайди. Зотан, бугун ҳунарни ўрганиш мақсадида ташлаган қадамлари келгусида улар учун улкан истиқбол эшикларини очади. Даврон Тошев эса ҳунармандлар учун яратилаётган имтиёзлар самараси ўлароқ Бухоро миниатюра санъати довруғини дунёга танитиш ниятида.

Бухоро вилояти делегацияси таркибида АҚШнинг Бухоро билан биродарлашган Санта ФЕ шаҳрида бўлиб, ижодий фаолиятига оид келишувга эришгани ҳам таҳсинга сазовор.

–Санта ФЕ шаҳрида ўзимизни кўргазмани ташкил этдик, –дейди миниатюрачи рассом Даврон Тошев. – У ерда ўзбек ватандошларимиз билан учрашдик. Уларга анъана ва урф-одатларимизни эсдан чиқармасликларини, миниатюра санъатини АҚШда ҳам ривожлантириш бўйича келишиб олдик. Улар билан миниатюра санъатини ривожлантириш учун онлайн ўргатишни йўлга қўйдик.

–Франциядан келдим, – дейди сайёҳ Жозе Бугэ. – Бухоронинг тарихий обидалари менга жуда ёқди. Миниатюра марказига келиб тут пўстлоғидан ипак қоғоз тайёрланиши кўрдим. Қоғозда миниатюра санъатининг чизилиши мени мафтун этди. Ҳайратланарли даражада ажойиб жараён экан. Ёшларни ижодий ишларини томоша қилдим. Ўзимга эсдалик учун совға ҳам сотиб олдим.

Бухоронинг ўзига хос колорити унинг заргарлик ҳунарида ҳам ифода топадики, гўзаллик, бежиримлик касб этган ҳунарманд ишларига ҳавас қилмайдиган кишининг ўзи йўқ. Аммо мазкур фаолиятни инсоннинг ўзи амалга оширса бундан олам-олам завқ олади. Зотан, ҳунар – ҳунардан ризқинг унар, дейилганидек касб-ҳунарли бўлиш инсонга камолот эшикларини очади. Фақатгина сабр, қунт ва ижодий изланиш қўл ҳунармандчилигининг асосий мезонидан десак, хато бўлмайди.

Ҳунар ўрганиб, ўз олдига катта мақсадлар қўйган ёшлар имкониятлар билан юртимиз равнақи, қадриятларимиз бардавомлигига ҳисса қўшишлари шубҳасиз. Зотан, миллий ва маданий меросимиз, қадриятларимиз кўрки бўлган ҳунармандчилик ўз жилоси билан халқимиз ҳаётини гўзалликка буркайди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Саёҳат манзиллари: Бухоро ҳунармандлар юрти