31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни

Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ маънавий ҳаётимизни тубдан ислоҳ қилиш, миллий ўзлигимизни, миллий анъана ва қадриятларимизни, тарих ҳақиқатларини тиклашга жиддий эътибор қаратила бошланди. Миллат маънавиятини юксалтириш ва юрт озодлиги йўлида фидойилик кўрсатган миллат ойдинларининг ватанпарварлик ҳаракатлари, қаҳрамонлиги, фидойилиги кенг тадқиқ этила бошланди.  

Маълумки, машъум қатағон йилларида 100 мингдан зиёд бегуноҳ ватандошимиз қатағон қилинган. Минглаб айбсиз юртдошларимиз “халқ душмани” деган тамға, ноҳақ айблов билан отиб ташланган, яна минглаб ватандошимиз оғир шароитлардаги ўлкаларга сургун қилинган. Айбсиз айбдор бўлган миллатдошларимизнинг орқасидан эса қанчадан-қанча аёллар бева, болалар етим бўлиб қолган.

Сўнгги йилларда жадидчилик ҳаракати намояндалари ва ватан озодлиги йўлида фидойилик кўрсатган миллатдошларимизнинг фаолиятини ўрганиш, номини оқлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан, бу изтиробли йилларда ноҳақ айбланиб, номи қора қилинган 1 минг 200 дан зиёд боболаримизнинг номи оқланди.

Тарихимизнинг ушбу қоронғу йиллари саҳифасини ўрганиш, илмий жиҳатдан тадқиқ этиш ва ёшларга етказиш бугунги тинч ва осойишта кунларимиз шукронасига замин бўлади.  

Бу борада тарихчи, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи бош илмий ходими Баҳром Ирзаев қатағон даври сиёсати, жадид намояндалари фаолиятини кенг ўрганиб келаётган олимларимиздан бири. Баҳром Ирзаев Мунавварқори Абдурашидхоновнинг шогирдларидан бири, биринчи ўзбек аёл журналисти Собира Холдорованинг турмуш ўртоғи Сайид Аҳмад Назировнинг ҳаёти ва қизғин фаолияти ҳақида сўзлаб берди:  

— Сайид Аҳмад Назиров 1904 йил Тошкентнинг Занжирлик маҳалласида таваллуд топган. У Мунаввар қори Абдурашидхоновнинг “Намуна” мактабининг энг иқтидорли ўқувчиларидан бири бўлган. Мактабни битиргач, акаси — жадид тараққийпарварларининг фаолларидан Отахон Назировнинг савдо дўконларини юритиш учун Андижонга юборилади. У 1916-17 йилларда “Шўрои ислом”нинг Андижон бўлимига қарашли “Умид” кутубхонасида ишлаган. Бир муддат Қўқонда ўқитувчилик ҳам қилди.  

Сайид Аҳмад Назирий 1918 йил Тошкентда Сайид Аҳрорий раҳбарлигидаги “Изчилар” тўдаси томонидан очилган муаллимлар курсида ўқийди. 1921 йил Тошкент ишчи факультетига кирди. Айни пайтда Усмонхон Эшонхўжаев раҳбарлигидаги фаол ёшлар гуруҳида советларнинг “қизил империя”ча сиёсатига, пахта яккаҳокимлигига қарши чиқади ва кадрларни маҳаллийлаштириш масаласини илгари сурадилар. Бу пайтда Саид Аҳмад Назирий муҳаррирлигида нашр этилган “Армуғон” журнали кўпчиликка манзур бўлади.  

1922 йил “Кўмак” уюшмасининг энг фаол ташаббускорларидан Саид Аҳмад Назиров Қўқонда бўлиб, “Кўмак” уюшмаси фойдасига пул йиғишда иштирок этади. Сентябрь ойига келиб, бошқа ёшлар қатори ўзи ҳам Ленинграддаги Зиновев номидаги комуниверситетда ўқишни бошлайди. Бироқ, кўп ўтмай дипломат бўлиш ниятида ўқишни Ленинград жонли Шарқ тиллари институтида давом эттиради. У 1924 йилда таҳсилни якунлаб, Ўзбекистонга келади.  

Саид Аҳмад аввалига Маориф халқ комиссарлиги ҳузурида Элбек раҳбарлик қилаётган билим кенгашида котиб бўлиб иш бошлади. Сўнг ГУСда коллегия аъзоси ва раис бўлади. Ўта шижоатли Саид Аҳмад Маориф халқ комиссари Раҳим Иноғомов томонидан коллегия аъзолигига қабул қилинади ва 1927 йилгача Ўзбекистон давлат нашриётига раислик қилади. У ўз атрофига Фитрат, Элбек, Санжар Сиддиқ, Қаюм Рамазон, Чўлпон, Абдулла Қодирий, Шорасул Зуннун, Бўлот Солиев каби етук мутахассисларни жамланган эди. Шу йилларда Чўлпоннинг “Ёрқиной”, “Тонг сирлари”, “Булоқлар” каби шеърий тўпламлари, Фитрат, Элбек А.Қодирий каби миллий зиёлиларимизнинг қатор асарлари катта нусхада чоп этилади. У раҳбарлик қилган вақтни “Ўздавнашр”нинг “олтин даври” дейишар эди. Саид Аҳмад Назиров “Инқилоб”, “Маориф ва ўқитғувчи” журналларининг таҳрир ҳайъатида бўлди, “Қизил қалам” уюшмасига кириб, унга Фитрат, Элбек, Чўлпонларни жалб этди.

Бироқ, унинг авж фаолияти “қизил мустамлакачи”ларнинг мақсадига мос келмас эди. Саид Аҳмад Назиров СредАзбюро раҳбарияти томонидан “Ўздавнашр” раислигидан ишдан олиниб, Москвадаги Плеханов институтига ўқишга юборилади. 1928 йил у Москвага келиши билан ўзбек талабаларининг илмий тўгараклари янада ривож топади. Саид Аҳмад Назиров барча ўзбек талабаларини уюштириб, ўз йўлига солади.  

Афсуски, Саид Аҳмад Назиров Москва текстиль институтининг муҳандис-иқтисодчи факультетининг 4-босқичини тугатиш арафасида Москва шаҳри Большой Патриотский переулок 4-уй 15-хонадондан қамоққа олинади. Узоқ тергов жараёнидан сўнг, у отиб ташланди.

Муҳтарама Комилова ёзиб олди. ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайид Аҳмад Назиров: маърифатпарварлиги учун жазоланган миллатдошимиз