Савдо соҳасида турли муаммолар, айниқса сифатсиз маҳсулотлар ва шартнома бузилишлари истеъмолчиларнинг ҳуқуқини поймол қилаётган ҳолатлар йўқ эмас. Рақобат қўмитасига турли ҳудудлардан келиб тушаётган мурожаатлар эса бу масаланинг долзарблигини кўрсатади.

Охирги мурожаатлар таҳлилидан кўриниб турибдики, муаммолар асосан қуйидаги йўналишларда тўпланган:

Хоразм, Жиззах ва Навоийда фуқаролар телефон, шина ва бошқа маҳсулотларнинг носозлиги юзасидан мурожаат қилган.

Тошкент ва Самарқандда харидорлар сотувчи томонидан тўловларни ўз вақтида қайтармаслик ёки шартномани бекор қилмасликдан норози бўлган. Қашқадарёда фуқаро кондиционер нархи шартномадан кейин асоссиз оширилганини билдирган. Сурхондарёда қуёш панелининг қисқа муддатда ишдан чиқиши ва таъмир таъминотчи томонидан амалга оширилмагани кўтарилган.

Муаммоларнинг умумий сабаблари — тадбиркорлар томонидан қонунчилик талабларини етарли билиш ва бажаришдаги камчиликлар, истеъмолчиларнинг ўз ҳуқуқларини тўлиқ билмаслиги. Бу ҳолат кўпинча тадбиркор манфаатларига хизмат қилиб қолаётгани кузатилмоқда. Сотувга чиқарилаётган айрим маҳсулотлар етарли лаборатория текширувидан ўтмаётгани ҳам кузатилмоқда.

Мисол учун, Хоразмда 6,9 миллион сўмлик телефон муаммоси ечилгани — сифатсиз техника воситалари ҳали ҳам бозорда кенг тарқалганидан далолат. Тошкентда кондиционер пулининг қайтарилиши — онлайн савдо платформаларида мижоз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини кучайтириш зарурлигини кўрсатади. Қашқадарёда нархнинг асоссиз оширилиши — шартнома маданияти ва шаффоф ҳисоб-китоб масаласи жиддий муаммо эканини англатади.

Истеъмолчиларнинг мурожаатлари асосида амалга оширилган ишлар ижобий натижа бермоқда. Бироқ, таҳлил шуни кўрсатмоқдаки, савдо соҳасида тадбиркорлар учун қонунчилик бўйича мунтазам ўқув-семинарлар ташкил этиш, онлайн савдода пул қайтариш жараёнларини автоматлаштириш ва шаффофлаштириш, савдо маҳсулотлари сифати устидан назоратни қатъийлаштириш каби чора-тадбирларни амалга ошириш устувор аҳамиятга эга.

Савдо соҳасида адолат қарор топиши учун нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаро ҳам ўз ҳуқуқларини талаб қила олиши зарур. Бу эса соҳага ишончни ошириш, бозорда соғлом рақобат ва шаффоф муҳитни шакллантиришга хизмат қилади.

Нигора Раҳмонова,

ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Савдода истеъмолчи ҳуқуқлари: муаммолар ва ечимлар таҳлили